Рўйхатни беркитиш
Дарслар рўйхати
1447 йил 10 шаъбон | 2026 йил 29 январь, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Сийрат

Солиҳ туш | Сийрат дарслари (338-дарс)

19:00 / 25.07.2025 1512 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

715. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг: «Нубувватдан башорат берувчилардан бошқа нарса қолмади», деганларини эшитдим. «Башорат берувчилар нима?» дейишди. «Солиҳ туш», дедилар».

Бухорий ривоят қилган.

716. Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Албатта, рисолат ва нубувват кесилди. Мендан кейин расул ҳам, набий ҳам бўлмайди», дедилар. Бу гап одамларга оғир келди. Шунда у зот: «Лекин мубашширотлар бордир», дедилар. «Эй Аллоҳнинг Расули, мубашширотлар нима?» дейишди. «Мусулмоннинг тушидир. У нубувватнинг жузларидан биридир», дедилар».

Термизий ва Ҳоким ривоят қилишган.

717. Абдуллоҳ ибн Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Тўқима ёлғоннинг энг каттаси кўрмаган нарсани «кўрдим» дейишдир», дедилар».

Бухорий ривоят қилган.

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам» китобидан

Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2022 йил 30 ноябрдаги 03-07/9078-рақамли хулосаси асосида тайёрланди.

 

 

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Усмон розияллоҳу анҳунинг озод қилган қуллари Ҳумрон розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади . . . . давоми...

4288 14:04 / 03.11.2019
Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади . . ..Бир одам таҳорат қилиб, оёғининг тирноқча жойига сув етказмади. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам давоми...

6514 16:07 / 17.11.2019
252. Абу Бакра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам .Замон Аллоҳ осмонлару ерни халқ қилган кунидаги ҳайъатига қайтди. Бир йил ўн давоми...

5054 14:20 / 13.09.2019
У зот соллаллоҳу алайҳи васалламнинг душманларига ва мухолифларига муомалалари давоми167. Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади.У киши .Эй Аллоҳнинг Расули, давоми...

6528 13:00 / 06.04.2019