Рўйхатни беркитиш
Дарслар рўйхати
1447 йил 9 шаъбон | 2026 йил 28 январь, чоршанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Сийрат

Сийрат дарслари (211-дарс) Ҳеч бир эркак жувон бор жойда ётиб қолмасин

19:00 / 30.12.2022 3917 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

816. Муовия ибн Абу Суфён розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шундай деяётганларини эшитдим: «Агар одамларнинг айбини ахтарадиган бўлсанг, уларни бузасан ёки бузишингга оз қолади».

Абу Довуд ва Ибн Ҳиббон ривоят қилишган.

* * *

817. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Банда бу дунёда бошқа банданинг айбини беркитса, албатта, Аллоҳ Қиёматда унинг айбини беркитади», дедилар».

Муслим ривоят қилган.

* * *

818. Уқба ибн Омир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аёлларнинг олдига киришдан ҳазир бўлинг!» дедилар. Шунда ансорийлардан бири: «Эй Аллоҳнинг Расули, эрнинг қариндошига нима дейсиз?» деди. «Эрнинг қариндоши ўлимдир», дедилар».

Бухорий ва Муслим ривоят қилишган.

* * *

819. Жобир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Огоҳ бўлинглар! Ҳеч бир эркак жувон бор жойда ётиб қолмасин. Фақат (унинг) эри ёки маҳрами бўлса, майли», дедилар».

Муслим ривоят қилган.

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам» китобидан

 

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Аллоҳ таоло.Куфр келтирганларнинг сени қамаш, ўлдириш ёки чиқариб юбориш учун макр қилганларини эсла. Улар макр қилдилар ва Аллоҳ ҳам .макр, қилди. Аллоҳ .макр, давоми...

6473 16:44 / 05.01.2018
Албатта, саҳобалар розияллоҳу анҳумнинг адолати исботи Ислом ақидасининг дуруст бўлиши учун лозимотлардан биридир.Моликий усул имомларининг улуғларидан бири давоми...

6171 20:03 / 26.03.2018
Тафаккур, зикр, Аллоҳдан қўрқув туфайли, хато, гуноҳ ва исёнлар учун тўкилган бир томчи кўз ёшининг инсон қалбига нақадар муҳаббат, ҳаяжон ва нурли бир ғалаён давоми...

6038 18:05 / 13.11.2018
826. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам .Киши дўстининг динида бўлади. Демак, ҳар бирингиз кимни дўст тутишига давоми...

3562 19:00 / 13.01.2023