Рўйхатни беркитиш
Дарслар рўйхати
1447 йил 15 жумадис сони | 2025 йил 06 декабрь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Сийрат

Таҳоратсиз ўқилган намоз қабул қилинмайди | Сийрат дарслари (250-дарс)

19:00 / 07.10.2023 3164 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

290. Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ўнг қўллари таҳоратлари ва таомлари учун эди. Чап қўллари халолари ва нопок нарсалар учун эди».

Абу Довуд ривоят қилган.

291. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Бирортангиз таҳоратсиз бўлиб қолса, у то таҳорат қилмагунича Аллоҳ унинг намозини қабул қилмайди», дедилар».

Бухорий ва Муслим ривоят қилишган.

292. Усмон розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«У таҳорат (учун) идиш чақирди ва икки қўлига уч марта сув қуйиб ювди. Сўнгра ўнг қўлини идишга солиб, сув олиб оғзини чайқади ва бурнига сув олиб тозалади. Кейин юзини уч марта ювди. Сўнгра икки қўлини чиғаноғи билан уч марта ювди. Сўнгра бошига масҳ тортди. Кейин икки оёғини тўпиқлари билан уч марта ювди. Сўнгра: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким ушбу таҳоратимга ўхшатиб таҳорат қилса ва икки ракат намоз ўқисаю, унда бирор нарсани кўнглидан ўтказмаса, ўтган гуноҳлари мағфират қилинади», деганлар», деди».

Бухорий ва Муслим ривоят қилишган.

Бошқа бир ривоятда шундай дейилган: «Ибн Абу Мулайкадан ривоят қилинади: «Усмон ибн Аффон розияллоҳу анҳудан таҳорат ҳақида сўрашганини кўрдим. Шунда у сув чақирди. Унга идиш келтирилди. Уни ўнг қўлига энгаштирди. Сўнгра уни сувга солиб, уч марта оғзини чайқади. Бурнини уч марта чайди. Кейин ўнг қўлини уч марта ва чап қўлини уч марта ювди. Кейин қўлини солиб, сув олди. Сўнг бошига ва икки қулоғига масҳ тортди. Уларнинг ич ва таш тарафларини бир мартадан ювди. Кейин икки оёғини ювди. Сўнгра: «Таҳоратдан сўраганлар қани? Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шундай таҳорат қилганларини кўрдим», деди».

Абу Довуд ривоят қилган.

293. Уқба ибн Омир Жуҳаний розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Биз туя боқар эдик. Навбатим келганда уларни кечаси яйловга олиб бордим. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг одамларга гапираётганларини кўрдим. У зотнинг гапларидан қуйидагиларни тушундим: «Қай бир одам яхшилаб таҳорат қилсаю, қалби ва юзи билан юзланган ҳолда икки ракат намоз ўқиса, унга албатта жаннат вожиб бўлади». Бу қандай ҳам яхши, дедим. Шунда олдимдан бир кишининг: «Олдингиси ундан ҳам яхши», деганини эшитдим. Қарасам, Умар экан. У менга шундай деди: «Сенинг энди келганингни кўрдим. У зот: «Агар сизлардан бирортангиз таҳорат олсаю, таҳоратини яхшилаб қилса, сўнгра таҳоратидан фориғ бўлишида: «Ашҳаду аллаа илааҳа иллаллоҳу. Ва ашҳаду анна Муҳаммадан абдуҳу ва Расулуҳу», деса, албатта, унга жаннатнинг саккиз эшиги очилади ва у хоҳлаганидан киради», дедилар».

Муслим ривоят қилган.

Бошқа ривоятда бундай келган: «Абу Идрис Ховлоний ва Абу Усмон Наҳдийдан ривоят қилинади: «Умар ибн Хаттоб айтди: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Агар сизлардан бирортангиз таҳорат олсаю, таҳоратини яхшилаб қилса, сўнгра таҳоратидан фориғ бўлишида: «Ашҳаду аллаа илааҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу лаа шарийка лаҳу. Ва ашҳаду анна Муҳаммадан абдуҳу ва Расулуҳу. Аллоҳумма ижъалний минат таввабийн ва ижъалний минал мутатоҳҳирийн», деб айтса, албатта, унга жаннатнинг саккиз эшиги очилади ва у хоҳлаганидан киради», дедилар».

Термизий ривоят қилган.

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам» китобидан

Ушбу китоб Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2022 йил 30 ноябрдаги 03-07/9078-рақамли хулосаси асосида чоп этилган.

 

 

 

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
297. Абу Саламадан ривоят қилинади .Оиша розияллоҳу анҳонинг ҳузурларига кирсам, унинг эмикдош акаси бор экан. Шунда ундан Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг давоми...

3062 19:00 / 20.10.2023
806. Абу Малиҳ бир кишидан ривоят қилади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бир уловга мингашиб кетаётган эдим. Уловлари қоқилиб кетган эди, .Бадбахт шайтон, деб давоми...

3129 19:00 / 16.12.2022
304. Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади.Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бирга у зотнинг сафарларидан бирига чиқдик. Байда ёки Зотул Жайшда давоми...

5805 13:45 / 13.12.2019
676. Абу Саъид ибн Муъалла розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Намоз ўқиётган эдим, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам чақириб қолдилар. Мен жавоб бермадим. давоми...

6801 20:00 / 18.02.2022
Аудиолар

211001 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар