Рўйхатни беркитиш
Дарслар рўйхати
1447 йил 10 шаъбон | 2026 йил 29 январь, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Сийрат

Сийрат дарслари (141-дарс). Барчамиз Аллоҳга рўбаро бўламиз

19:30 / 18.06.2021 4026 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

528. Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким бир мусулмон кишининг молини ноҳақ равишда олиш учун қасам ичса, Аллоҳга рўбарў бўлганда У зот ундан ғазабланган ҳолда бўлади»дедилар.

Абдуллоҳ айтади: «Сўнгра Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бизга ўшанинг тасдиғини Аллоҳнинг Китобидан қироат қилдилар: «Албатта, Аллоҳнинг аҳдини ва қасамларини озгина баҳога сотадиганларга, ана ўшаларга, охиратда асло насиба йўқдир».

Муслим ривоят қилган.

Бошқа ривоятда шундай келган: «Сўнгра Ашъас ибн Қайс олдимизга чиқди ва: «Абу Абдурроҳман сизларга нимани айтиб беряпти?» деди. Биз унга айтдик. Шунда у: «Рост айтибди. Аллоҳга қасамки, бу мен ҳақимда нозил бўлган. Мен билан бир киши орамизда қудуқ бўйича хусумат бор эди. Талашиб, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига бордик. Шунда Расулуллоҳ: «Сенинг икки гувоҳинг ёки унинг қасами»дедилар. «Агар бундай бўлса, у қасам ичаверади, парво қилмайди», дедим. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким бир молга эришиш учун ёлғон қасам ичса, Аллоҳга рўбарў бўлганда У зот ундан ғазабланган ҳолда бўлади»дедилар. Сўнг Аллоҳ бунинг тасдиғини нозил қилди. Сўнгра ушбу оятни қироат қилди: «Албатта, Аллоҳнинг аҳдини ва қасамларини озгина баҳога сотадиганларга...»

Бухорий ривоят қилган.

 

529. Абу Умома Иёс ибн Саълаба Ҳорисийдан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким ўз қасами билан мусулмон кишининг ҳаққини кесиб олса, Аллоҳ унга дўзахни вожиб ва жаннатни ҳаром қилади»дедилар. Шунда бир киши у зотга: «Агар оз нарса бўлса ҳамми, эй Аллоҳнинг Расули», деди. «Агар арокдан бўлган чўп бўлса ҳам»дедилар».

Муслим ривоят қилган.

Арок – мисвок олинадиган бута.

 

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам» китобидан

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
. .Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам .Ким ҳайзли аёлга яқинлик қилса ёки аёл кишининг орқасидан давоми...

6284 14:30 / 15.03.2020
Келаси йили ҳаж мавсумида ваъдалашилган жойга ясрибликлардан ўн икки киши келишди. Яна Ақабада Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам билан учрашишди. Шунда давоми...

9079 16:04 / 02.01.2018
545. Абу Салама ибн Абдурроҳмандан ривоят қилинади .Оиша розияллоҳу анҳо унга қуйидагининг хабарини берган .Аллоҳ Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга жуфти давоми...

5062 17:00 / 30.07.2021
Бизда фарз намозларга тобе бўлган намозларни суннат, бошқаларини нафл намоз дейиш урф бўлиб кетган. . . . .Умму Ҳабийба розияллоҳу давоми...

3263 13:00 / 17.01.2021