Рўйхатни беркитиш
Дарслар рўйхати
1445 йил 11 шаввол | 2024 йил 20 апрель, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Сийрат

Сийрат дарслари (18-дарс)

13:10 / 02.02.2019 5431 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

* * *

127. Маърур ибн Сувайд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Абу Заррни кўрсам, ўзи ҳам, қули ҳам бир хил либос кийиб олишибди. Абу Заррдан бу ҳақда сўрадим. У Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг даврларида бир одам билан сўкишиб қолгани ва уни онаси билан айблагани, у одам Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга шикоят қилгани, Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам унга: «Сен ичида жоҳилият бор одам экансан! Албатта, ходимларингиз биродарларингиздир. Аллоҳ уларни сизнинг қўл остингизга қўйибди. Қай бир инсоннинг қўл остида биродари бўлса, унга ўзи еган нарсадан едирсин, ўзи кийган нарсадан кийдирсин. Уларга оғир келадиган ишни буюрманглар. Агар оғир ишга буюрсангиз, ўзингиз ёрдамлашинг», деганлари ҳақида гапириб берди».

Бухорий ва Муслим ривоят қилишган.

 

* * *

128. Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга ўн йил хизмат қилдим. Менга сира «уф» демадилар. Бир ишни қилмаган бўлсам, «Нега қилмадинг?» демадилар. Бир ишни қилган бўлсам, «Нега қилдинг?» демадилар».

Муслим ривоят қилган.

Бошқа ривоятда: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Мадинага келганларида хизматчилари йўқ эди. Абу Толҳа қўлимдан тутиб, Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига олиб кирди ва: «Эй Аллоҳнинг Набийи! Анас ҳушёр ва ақлли бола, сизга хизмат қилсин», деди. Мен у зотга Мадинага келганларидан бошлаб сафарда ҳам, ҳазарда ҳам то вафот қилгунларича хизмат қилдим. Бирор қилган нарсам учун менга «Нима учун уни бундай қилдинг?» демадилар. Шунингдек, қилмаган нарсам учун «Нима учун буни қилмадинг?» демадилар», дейилган.

Бухорий ривоят қилган.

Бошқасида: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам одамларнинг энг яхши хулқлиси эдилар. Бир куни мени бир ҳожат учун юбордилар. Мен: «Аллоҳга қасамки, бормайман», дедим. Ичимда «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам амр қилган нарса учун бораман», дедим-да, чиқдим. Бозорда ўйнаётган болалар олдидан ўтаётиб, туриб қолибман. Бир вақт Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам орқамдан бўйнимни тутиб турибдилар. Мен у зотга қарадим. У зот: «Эй Унайс, мен буюрган жойга бордингми?» дедилар. Мен: «Энди бораман, эй Аллоҳнинг Расули», дедим. Аллоҳга қасамки, мен у зотга тўққиз йил хизмат қилдим. Бирор қилган нарсам учун менга «Нима учун уни бундай қилдинг?» деганларини ва қилмаган нарсам учун «Бундай қилсанг бўлмасмиди?» деганларини билмадим», дейилган.

Муслим ривоят қилган.

 

* * *

129. Абу Масъуд Бадрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Ғуломимни қамчи билан ураётган эдим. Ортимдан кимнингдир: «Билиб қўй, эй Абу Масъуд!» деган овозини эшитдим. Ғазабдан овозни англамадим. Яқинлашганда қарасам, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам эканлар. У зот: «Билиб қўй, эй Абу Масъуд! Билиб қўй, эй Абу Масъуд!» дер эдилар. Қамчини қўлимдан ташладим. Шунда у зот: «Билиб қўй, эй Абу Масъуд! Албатта, сенинг бу ғуломга бўлган қудратингга қараганда Аллоҳ таоло сенга қудратлироқдир», дедилар. «Бундан кейин қулни ҳеч қачон урмайман», дедим.

Муслим ривоят қилган.

Бошқа ривоятда шундай дейилган: «Эй Аллоҳнинг Расули! Аллоҳ розилиги учун уни озод қилдим», дедим. «Агар шундай қилмаганингда, сени дўзах тутар эди» ёки «сени дўзах ютар эди», дедилар».

Муслим ривоят қилган.

 

* * *

130. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Бировингизнинг ходими таомини олдига олиб келса, унга бир-икки луқма ёки бир-икки ошам едириб қўйсин. Чунки у таомнинг хизматини қилган», дедилар».

Муслим ривоят қилган.

 

* * *

131. Хайсама ибн Абдурроҳман ибн Абу Сабрадан ривоят қилинади:

«Абдуллоҳ ибн Амр розияллоҳу анҳу билан ўтирган эдик. Унинг иш бошқарувчиси кириб келди. Шунда унга: «Қулларнинг емагини бердингми?» деди. «Йўқ», деди. «Тез бориб, уларга бер. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Киши гуноҳкор бўлиши учун унинг емак бериши керак бўлган одамларга бермай туриши етарлидир», деганлар», деди».

Муслим ривоят қилган.


* * *

132. Абдуллоҳ ибн Амр розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: «Киши гуноҳкор бўлиши учун у емагига эга бўлганни зое қилиши етарлидир».

Абу Довуд ривоят қилган.

 

«Бу – Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам» китобидан

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
267. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар .Аллоҳ таборака ва таоло .Мен шерикларнинг ширкидан давоми...

3663 17:43 / 04.10.2019
Имрон ибн Ҳусойн розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам сафарларидан бирида ҳамма Бомдод намозида ухлаб қолиб, қуёшнинг давоми...

2960 13:35 / 21.06.2020
820. Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади.Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам .Бир эркак зинҳор бир аёл билан холи қолмасин,, дедилар,.Бухорий давоми...

1900 19:00 / 07.01.2023
305. Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади .Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам жунуб ҳолларида ухламоқчи бўлганларида фаржларини ювар ва намознинг таҳоратини давоми...

808 19:00 / 03.11.2023
Аудиолар

120156 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар