Рўйхатни беркитиш
Дарслар рўйхати
1447 йил 10 шаъбон | 2026 йил 29 январь, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Сийрат

Сийрат дарслари (156-дарс). Чап қўл билан еманг ва ичманг!

20:00 / 15.10.2021 4812 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

572. Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Бирортангиз чап қўли билан емасин ва чап қўли билан ичмасин. Чунки шайтон чап қўли билан еб, чап қўли билан ичади»дедилар».

Муслим ривоят қилган.

573. Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Барака таомнинг ўртасидан нозил бўлади. Демак, уни атрофидан енг, ўртасидан еманг»дедилар».

Термизий, Ибн Можа, Ибн Ҳиббон ва Ҳоким ривоят қилишган.

574. Абдуллоҳ ибн Буср розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам отамга меҳмон бўлдилар. Биз у зотга таом ва ҳийс қўйдик. Шунда ундан едилар. Сўнг хурмо келтирилди. У зот (хурмодан) ер ва данакни кўрсаткич ва ўрта бармоқларини жамлаб, икки бармоқлари билан ташлар эдилар. Кейин ичимлик келтирилди. Уни ичдилар. Кейин уни ўнг тарафларидагига узатдилар. Отам у зотнинг уловлари юганидан ушлаганча: «Бизни дуо қилинг», деди. Шунда у зот: «Аллоҳим, уларга берган ризқингни баракали қилгин ва уларни мағфират қилгин, (уларга) раҳм қилгин»дедилар».

Муслим ривоят қилган.

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам» китобидан

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
. . .Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади.Биз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан намоз ўқиётган эдик. давоми...

4325 13:02 / 25.10.2020
407. Умму Холид бинт Саъид ибн Ос розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади .Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қабр азобидан паноҳ сўраётганларини эшитдим,. Бухорий давоми...

1700 19:00 / 19.04.2024
525. Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади .Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қасамлари .Лаа ва Муқаллибал қулуби, эди,. Бухорий ривоят давоми...

2264 19:00 / 01.11.2024
Насронийлар мўғил қабилаларига уларни насроний динига киритиш учун даъватчиларини юборар эдилар. Туғёнкор золим Хулокухон ўзининг насроний хотини Зафархотун давоми...

4772 19:01 / 28.04.2017