Рўйхатни беркитиш
Дарслар рўйхати
1447 йил 10 шаъбон | 2026 йил 29 январь, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Сийрат

Сийрат дарслари (104-дарс). Қиёмат азоблари

13:01 / 25.09.2020 4315 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

415. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Қай бир тилла ёки кумуш соҳиби унинг ҳаққини адо этмас экан, албатта, Қиёмат куни бўлганда унинг учун оловдан бўлган тахтачалар тайёрланади. Улар жаҳаннам оловида қиздирилади. Сўнгра уларни пешонасига, икки ёнбошига ва орқасига босилади. Совуб қолиши билан яна қайтадан қиздирилади. Миқдори эллик минг йил бўлган кунда одамлар орасида ҳукм чиқарилгунча шундай қилинади. Кейин йўлини билади: ё жаннатга, ёки дўзахга бўлади»дедилар.

«Эй Аллоҳнинг Расули, туя-чи?» дейишди. У зот: «Қай бир туя соҳиби ҳам унинг ҳаққини бермаса – сувга борган куни уни соғиш ҳам ҳаққидандир – албатта Қиёмат куни бўлса, уни у(туя)ларнинг олдига теп-текис, сип-силлиқ ерга ташлаб берилади. Уларнинг ҳаммаси битта бўталоғи ҳам қолмай тўпланади. Уни туёқлари билан босадилар, оғизлари билан тишлайдилар. Унинг олдидан бири ўтса, бошқаси қайтиб келаверади. Миқдори эллик минг йил бўлган кунда одамлар орасида ҳукм чиқарилгунча шундай қилинади. Кейин йўлини билади: ё жаннатга, ёки дўзахга бўлади»дедилар.

«Эй Аллоҳнинг Расули, қорамол ва қўй-чи?» дейишди. «Қай бир қорамол ва қўй соҳиби ҳам унинг ҳаққини бермаса, у албатта, Қиёмат куни бўлса уларнинг олдига теп-текис, сип-силлиқ ерга ташлаб берилади. Улардан бирортаси ҳам қолмайди. Уларни ичида шохи буралгани, шохсизи, шохи сингани бўлмайди. Уларнинг ҳаммаси шохи билан уни сузади ва туёғи билан тепкилайди. Унинг олдидан бири ўтса, бошқаси қайтиб келаверади. Миқдори эллик минг йил бўлган кунда одамлар орасида ҳукм чиқарилгунча шундай қилинади. Кейин йўлини кўради: ё жаннатга, ёки дўзахга»дедилар».

Бухорий ва Муслим ривоят қилишган.

416. Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам фитр закотини хурмодан бир соъ ёки арпадан бир соъдан – қулга ҳам, ҳурга ҳам, кичикка ҳам, каттага ҳам – фарз қилдилар».

Бухорий ва Муслим ривоят қилишган.

 

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам» китобидан

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ана шундай оғир пайтда кушойиш томон яна бир қадам босилди. Аллоҳ таоло Ўз пайғамбарини улкан мўъжиза ndash ойнинг ёрилиши ила қўллади.Имом Бухорий ривоят давоми...

8354 16:57 / 30.12.2017
. .Баҳз Ибн Ҳакиймдан, у отасидан, у эса бобосидан ривоят қилади.Мен.Эй Аллоҳнинг Расули, авратларимиздан қайси бирини тўсайлик, давоми...

3693 15:06 / 05.01.2020
669. Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шундай деяётганларини эшитдим .Ким Аллоҳнинг китобидан бир давоми...

4640 16:30 / 04.02.2022
395. Ҳишом ибн Омир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Уҳуд куни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга шикоят қилиб .Эй Аллоҳнинг Расули, бизга ҳар бир одамга давоми...

2793 19:00 / 29.03.2024