Рўйхатни беркитиш
Дарслар рўйхати
1447 йил 22 жумадис сони | 2025 йил 13 декабрь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Сийрат

Аллоҳнинг Ўзи етарли ва У қандай ҳам яхши вакил | Сийрат дарслари (333-дарс)

19:00 / 20 июнь 1191 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

694. Баро ибн Озиб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Нопокни қасд этиб садақа қилманг» (ояти) биз – ансорлар ҳақимизда нозил бўлган. Бизнинг хурмозорларимиз бор эди. Ҳар бир киши хурмосининг оз-кўплигига қараб олиб келиб, бир шингил, икки шингилни масжидга осиб қўяр эди. Суффа аҳлининг таоми йўқ эди. Улардан бирортаси оч қолса, шингилга келиб, ҳассаси билан қоқиб, ранг тортган ва пишиб етилган хурмоларни олиб ер эди. Яхшиликка рағбати йўқ баъзи кишилар бўлмағур, ёмон шингилларни ҳам осиб қўйишар эдилар. Шунда Аллоҳ таоло «Эй иймон келтирганлар! Касб қилган пок нарсаларингиздан ва Биз сизларга ердан чиқариб берган нарсаларимиздан садақа қилинглар. Нопокни қасд этиб садақа қилманг. Ҳолбуки, уни ўзингиз ҳам олувчимассиз, фақат кўз юмсангизгина оласиз» оятини туширди. Агар сизлардан бирингизга ўзи берган нарсага ўхшаш нарса ҳадя қилинса, фақат кўзини юмиб, уялиб олади, деди. Бундан сўнг биздан ҳар биримиз ўзида бор хурмонинг энг яхшисини келтирадиган бўлди».

Термизий, Ибн Можа ва Ҳоким ривоят қилишган.

695. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Албатта Аллоҳ менинг умматимдан кўнглидан ўтказганини, агар уни гапирмасалар ёки қилмасалар, кечириб юборади», дедилар».

Бухорий ва Муслим ривоят қилишган.

696. Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:

«У Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг бомдоднинг иккинчи рукуъсидан бошларини кўтарганларида ва «Самиъаллоҳу лиман ҳамидаҳ» деганларидан кейин «Аллоҳим, фалончи, фалончи ва фалончиларни лаънатлагин» деганларини эшитди. Шунда Аллоҳ «Бу сенинг ишинг эмас! У зот ё уларнинг тавбасини қабул қилар ёки азоблар? Бас, улар золимлардир»(ояти)ни нозил қилди.

Бошқа ривоятда: «Аллоҳ уларнинг тавбасини қабул қилди. Исломга киришди ва Исломлари гўзал бўлди» зиёда қилинган.

Бухорий ва Термизий ривоят қилишган.

697. Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:

«Бизга Аллоҳнинг Ўзи етарли ва У қандай ҳам яхши вакил»ни Иброҳим алайҳиссалом оловга ташланганларида айтганлар. Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам (мусулмонларга) «Албатта, одамлар сизга қарши куч тўплашди, улардан қўрқинглар», дейилганда уларнинг иймонлари зиёда бўлиб: «Бизга Аллоҳнинг Ўзи етарли ва У қандай ҳам яхши вакил…» дейишганида буни айтганлар».

Бухорий ривоят қилган.

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам» китобидан

Ушбу китоб Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2022 йил 30 ноябрдаги 03-07/9078-рақамли хулосаси асосида тайёрланди.

 

 

 

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Қабасотун мин ҳаётирРасулrdquo 15.ЖЎМАРДЛИК.Ва агар ўзларининг ҳожатлари бўлса ҳам, уларни ўзларидан устун қўярлар. Ким ўз нафсининг бахиллигидан сақланса, ундоқ давоми...

5750 20:41 / 19.05.2017
. . .Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам намозда дуо қилиб.Аллоҳим, албатта, мен давоми...

3952 13:00 / 29.11.2020
Муҳожир ва ансорларНабий соллаллоҳу алайҳи васаллам ва у зот асҳоблари Маккадан Ясриб шаҳрига ҳижрат қилишиб, у жойда яшай бошлашди. Саҳобалар Маккадаги ўз давоми...

5023 17:36 / 22.02.2018
589. Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади .Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам .Ҳар бир маст қилувчи хамрдир. Ҳар бир маст қилувчи ҳаромдир. Ким бу давоми...

4335 19:00 / 26.11.2021
Аудиолар

213071 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар