Рўйхатни беркитиш
Дарслар рўйхати
1447 йил 9 шаъбон | 2026 йил 28 январь, чоршанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Сийрат

Муаззинлар Қиёмат куни бўйни энг узун одамлар бўлишади | Сийрат дарслари (257-дарс)

19:00 / 24.11.2023 3736 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

316. Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким намозни унутса, бас, уни эслаган пайтида ўқиб олсин. Унинг бундан бошқа каффороти йўқдир», дедилар».

Қатода: «Намозни Менинг зикрим учун қоим қил» оятини ўқиди.

Бухорий ва Муслим ривоят қилишган.

Бошқа ривоятда:

«Бирортангиз намоздан ухлаб ёки ғофил қолса, уни эслаганда ўқиб олсин. Чунки Аллоҳ: «Намозни Менинг зикрим учун қоим қил», дейди», дейилган.

Муслим ривоят қилган.

317. Абу Саъид Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Азонни эшитганингизда муаззин айтаётган нарсани айтинглар», дедилар».

Бухорий ва Муслим ривоят қилишган.

318. Абдуллоҳ ибн Абдурроҳман ибн Абу Соъсоъа розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, унга Абу Саъид Худрий розияллоҳу анҳу айтган: «Мен сенинг қўйни ва чўлни яхши кўришингни биляпман. Қачон қўйинг ичида, чўлингда бўлсангу, намозга азон айтадиган бўлсанг, овозингни баланд кўтар. «Чунки қайси бир жин, инс ёки бирор нарса муаззиннинг овозини эшитса, албатта, Қиёмат куни унга гувоҳлик беради».

Абу Саъид айтди: «Буни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан эшитганман».

Бухорий ривоят қилган.

319. Муовия розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг: «Муаззинлар Қиёмат куни бўйни энг узун одамлар бўлишади», деяётганларини эшитдим».

Муслим ривоят қилган.

320. Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:

«Аллоҳ намозни Набийингиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг тили билан ҳазарда тўрт, сафарда икки ва хавфда бир ракат фарз қилди».

Муслим ривоят қилган.

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам» китобидан

Ушбу китоб Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2022 йил 30 ноябрдаги 03-07/9078-рақамли хулосаси асосида чоп этилган.

 

 

 

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
456. Нубайша Ҳузалий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам .Ташриқ кунлари ебичиш ва Аллоҳнинг зикри кунларидир,, давоми...

2426 19:00 / 12.07.2024
327. Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади .Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам намоз бошласалар .Субҳанакаллаҳумма ва биҳамдика ва табарокасмука ва таъала давоми...

3906 19:00 / 08.12.2023
386. Абу Бурда ибн Абу Мусо Ашъарийдан ривоят қилинади.Абу Мусо розияллоҳу анҳу бемор бўлди. Шунда ҳушидан кетди. Унинг боши аҳлидан бир аёлнинг қучоғида эди. Шунда давоми...

5222 13:30 / 17.07.2020
498. Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади .Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ансориялардан бўлган Умму Синан исмли бир аёлга .Биз билан ҳаж давоми...

4387 15:29 / 02.04.2021