Рўйхатни беркитиш
Дарслар рўйхати
1447 йил 9 шаъбон | 2026 йил 28 январь, чоршанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Сийрат

Сийрат дарслари (45-дарс)

19:10 / 17.08.2019 5977 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ҳаё иймоннинг шўъбасидир 

231. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Иймон етмиш нечта – бошқа ривоятда: олтмиш нечташўъбадан иборатдир. Ҳаё иймоннинг шўъбасидир», дедилар».

Бухорий ва Муслим ривоят қилишган.

Бошқа ривоятда: «Унинг энг афзали – «Лаа илааҳа иллаллоҳ» дейиш ва энг кичиги – йўлдаги озор берадиган нарсани олиб ташлаш» зиёда қилинган.

Муслим ривоят қилган.

232. Аббос ибн Абдулмуттолиб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким Аллоҳни – Робб, Исломни – дин, Муҳаммадни – Расул деб рози бўлса, иймон таъмини тотган бўлади», дедилар».

Муслим ривоят қилган.

233. Абу Саъид Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: «Эй Абу Саъид, ким Аллоҳни – Робб, Исломни – дин, Муҳаммадни – Расул деб рози бўлса, унга жаннат вожиб бўлади».

Муслим ривоят қилган.

234. Суфён ибн Абдуллоҳ Сақафий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Эй Аллоҳнинг Расули, мен маҳкам тутадиган (бир) ишни айтинг», дедим. «Роббим Аллоҳдир», дегин ва сўнг мустақим тур», дедилар. «Эй Аллоҳнинг Расули, мен учун энг хавф қилган нарсангиз нима?» дедим. Шунда у зот ўз тилларини ушладилар ва: «Мана бу!» дедилар».

Муслим ва Термизий ривоят қилган.

 «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам» китобидан

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
245. Абдуллоҳ ибн Амр ибн Ос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади .Бир киши Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан .Исломнинг нимаси қайси амали яхшироқ, деб сўради. давоми...

3356 19:00 / 14.07.2023
11. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам аёлларининг аччиқларини ҳам кўтарардилар ва уларни юпатардилар.Бир гал Оиша розияллоҳу анҳо Расулуллоҳ соллаллоҳу давоми...

4975 19:53 / 28.04.2017
686. Абу Саъид Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Бир одам бошқа бир кишининг кечаси .Қул ҳуваллоҳу аҳад,ни қайтариб чиққанини эшитди. У тонг оттирганда давоми...

1768 19:00 / 06.06.2025
919. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам .Мўмин бўлмагунингизча жаннатга кирмайсиз. Ўзаро муҳаббат давоми...

3554 19:00 / 17.06.2023