Рўйхатни беркитиш
Дарслар рўйхати
1447 йил 14 жумадис сони | 2025 йил 05 декабрь, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Сийрат

Сийрат дарслари (65-дарс). Эй Аллоҳнинг Расули, мен ҳаддга лойиқ иш қилдим

19:08 / 27.12.2019 5690 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

308. Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларида эдим. Бир одам келиб: «Эй Аллоҳнинг Расули, мен ҳаддга (зино жазосига) лойиқ иш қилдим. Уни менга жорий қилинг», деди.

У зот ундан бунинг нима эканини сўрамадилар. Намоз вақти бўлди. Ҳалиги одам Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бирга намоз ўқиди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам намозни ўқиб бўлганларидан сўнг, у ўрнидан туриб: «Эй Аллоҳнинг Расули, мен ҳаддга лойиқ иш қилдим, менга Аллоҳнинг ҳукмини жорий этинг», деди. «Биз билан намоз ўқидингми?» дедилар. «Ҳа», деди. «Батаҳқиқ, Аллоҳ сенинг гуноҳингни мағфират қилди ёки ҳаддингни»дедилар.

Бухорий ва Муслим ривоят қилишган.

309. Уқба ибн Омир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг айтганларини эшитдим: «Роббингни тоғ чўққисидаги қўйчивон ажаблантиради. Азон айтиб намоз ўқийди. Шунда Аллоҳ азза ва жалла: «Бу бандамга назар солинглар. Азон айтади ва намоз ўқийди. Мендан қўрқади. Батаҳқиқ, бандамни мағфират қилдим ва жаннатга киритдим», дейди».

Абу Довуд, Насоий ва Ибн Ҳиббон ривоят қилишган.

 «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам» китобидан

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
. .Умму Салама розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади.Умму Сулайм Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келди ва.Эй давоми...

9468 14:05 / 15.12.2019
Оддий мусулмонларга турли азоблар бериб, ўз мақсадларига эриша олмаган кофирлар уларнинг сардори бўлмиш Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламга озор беришга давоми...

4379 17:58 / 21.12.2017
267. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар .Аллоҳ таборака ва таоло .Мен шерикларнинг ширкидан давоми...

5317 17:43 / 04.10.2019
597. Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади .Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бетоб бўлиб қолсалар, у зотга Жаброил дам солар эди .Бисмиллаҳи юбрийка. Ва мин давоми...

4671 17:00 / 10.12.2021
Аудиолар

210738 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар