Рўйхатни беркитиш
Дарслар рўйхати
1445 йил 16 шаввол | 2024 йил 25 апрель, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Сийрат

Сийрат дарслари (40-дарс)

14:30 / 09.07.2019 3969 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Камбағалларга муҳлат беришнинг савоби

219. Убода ибн Валид ибн Убода ибн Собит розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Отам билан ансорий саҳобалар яшайдиган жойга улар ўлмасларидан олдин илм олиш ниятида бордик. Биринчи учратган кишимиз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг саҳобалари Абул Ясар бўлди. Унинг ёнида ғуломи ҳам бор эди. Ғулом бир боғлам саҳифаларни кўтариб олган, Абул Ясарнинг эгнида бурда ва маъофирий, ғуломида ҳам бурда ва маъофирий бор эди. Шунда отам унга: «Амаки, юзингизда ғазаб аломатини кўрмоқдаман?» деди. «Тўғри! Фалон ибн Фалон Ҳаромийда молим бор эди. Унинг аҳлига бориб, салом бердим ва сўнгра: «Қани у?» дедим. «Йўқ», дейишди. Олдимга ўспирин ўғли чиқди ва мен унга: «Отанг қани?» дедим. «Овозингизни эшитиб, онамнинг пашшахонасига кириб олди», деди. «Олдимга чиқ! Қаердалигингни билдим!» дедим. У чиқди. Мен унга: «Нима учун мендан беркиндинг?» дедим. «Мен, Аллоҳга қасамки, сенга гапираман ва ёлғон гапирмайман. Аллоҳга қасамки, гапирсам, сенга ёлғон гапириб қўймай деб, сенга ваъда берсам, хилоф қилиб қўймай, деб қўрқдим. Сен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг саҳобасисан. Аллоҳга қасамки, мен камбағалман», деди. «Аллоҳга қасамми?» дедим. «Аллоҳга қасам!» деди. «Аллоҳга қасамми?» дедим. «Аллоҳга қасам!» деди. «Аллоҳга қасамми?» дедим. «Аллоҳга қасам!» деди. Шунда саҳифасини келтириб, уни қўли билан ўчирди ва: «Агар қозилик иши топсанг, мени қозига чақиртир. Бўлмаса, сен ҳалолдасан. Ушбу икки кўзимнинг кўрганини гувоҳ қиламан, деб икки кўзига икки панжасини қўйди. Ушбу икки қулоғим эшитди. Ушбу қалбим сингдирди, деб қалб томирига ишора қилди. Сўнгра: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг «Ким камбағалга муҳлат берса ёки ундан ўтиб юборса, Аллоҳ уни Ўз соясига олади», деганлар», деди.

Мен унга: «Амаки, агар ғуломдаги бурдани олиб, унга маъофирийингизни берсангиз ёки унинг маъофирийини олиб, бурдангизни унга берсангиз, сизда ҳам, унда ҳам бир бошдан сарпо бўларди», дедим. Шунда у бошимни силай туриб: «Аллоҳим, буни баракали қилгин! Эй биродаримнинг ўғли! Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг: «Уларга ўзингиз еган таомдан едиринг, ўзингиз кийган нарсадан кийдиринг» деганларини мана шу икки кўзим кўрган, шу икки қулоғим эшитган, мана шу қалбим ўзига жо қилиб олган», дея қалб томирига ишора қилди. Бу дунёда унга кийим кийдиришим, таом едиришим мен учун унинг Қиёматда савобимдан олишидан осонроқ», деди».

Муслим ривоят қилган.

Бурда –елкадан ёпиниб юриладиган чизиқли тўртбурчак кийим.

Маъофирий – Ямандаги Маъофир қабиласига мансуб кийим.

«Бу – Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам» китобидан

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
235. Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам .Уч нарса борки, улар кимда бўлса, иймон ҳаловатини топади Аллоҳ ва давоми...

5259 16:10 / 23.08.2019
758. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам .Албатта, Аллоҳ рашк қилади. Мўмин ҳам рашк қилади. Аллоҳнинг рашки давоми...

1763 19:00 / 19.08.2022
597. Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади .Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бетоб бўлиб қолсалар, у зотга Жаброил дам солар эди .Бисмиллаҳи юбрийка. Ва мин давоми...

2901 17:00 / 10.12.2021
269. Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар .Илм талаб қилиш ҳар бир мусулмон учун фарздир,. Ибн Можа, давоми...

1343 19:00 / 02.09.2023