Рўйхатни беркитиш
Дарслар рўйхати
1447 йил 10 шаъбон | 2026 йил 29 январь, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Сийрат

Сийрат дарслари (154-дарс). Топаётган луқмангиз ҳалолми?

17:10 / 01.10.2021 4545 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

565. Миқдом ибн Маъдийкариб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ҳеч ким ҳеч қачон ўз қўли билан топган таомдан яхшироқ таом еган эмас. Аллоҳнинг набийи Довуд алайҳиссалом ўз қўли билан топганидан ер эди»дедилар».

Бухорий ривоят қилган.

566. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Одамларга бир замон келадики, унда киши олган нарсасининг ҳалолданми ёки ҳаромданлигига парво қилмайди»дедилар».

Бухорий ривоят қилган.

567. Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Албатта, еган нарсангизнинг энг покизаси касбингиздандир. Авлодларингиз ҳам касбингиздандир»дедилар».

Абу Довуд, Термизий, Насоий, Ибн Можа, Ибн Ҳиббон ва Ҳоким ривоят қилишган.

568. Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:

«Ҳинд бинт Утба: «Эй Аллоҳнинг Расули, Абу Суфён хасис одам, менга ва боламга кифоя қиладиган нарсани бермайди. Фақат унга билдирмай олсамгина бўлур», деди. «Ўзингга ва болаларингга кифоя қиладиганини маъруф ила олавер», дедилар».

Бухорий ва Муслим ривоят қилишган.

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам» китобидан

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
695. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам .Албатта Аллоҳ менинг умматимдан кўнглидан ўтказганини, агар уни давоми...

4975 00:42 / 02.04.2022
395. Ҳишом ибн Омир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Уҳуд куни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга шикоят қилиб .Эй Аллоҳнинг Расули, бизга ҳар бир одамга гўр давоми...

4126 14:00 / 07.08.2020
836. Абу Саввор Адавийдан ривоят қилинади .У Имрон ибн Ҳусойн розияллоҳу анҳунинг Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан ушбу ҳадисни айтаётганини эшитган экан давоми...

387 19:00 / 16 январь
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам мақбарага кирдиларда .Ассалому алайкум, эй мўмин қавмлар диёри Албатта, биз давоми...

6207 18:00 / 05.09.2017