Рўйхатни беркитиш
Дарслар рўйхати
1447 йил 29 ражаб | 2026 йил 18 январь, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Сийрат

Сийрат 179-дарс. Бизга Аллоҳнинг Ўзи етарли

00:42 / 02.04.2022 4940 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

695. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Албатта Аллоҳ менинг умматимдан кўнглидан ўтказганини, агар уни гапирмасалар ёки қилмасалар, кечириб юборади»дедилар».

Бухорий ва Муслим ривоят қилишган.

696. Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:

«У Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг бомдоднинг иккинчи рукуъсидан бошларини кўтарганларида ва «Самиъаллоҳу лиман ҳамидаҳ» деганларидан кейин «Аллоҳим, фалончи, фалончи ва фалончиларни лаънатлагин» деганларини эшитди. Шунда Аллоҳ «Бу сенинг ишинг эмас! У зот ё уларнинг тавбасини қабул қилар ёки азоблар? Бас, улар золимлардир»(ояти)ни нозил қилди.

Бошқа ривоятда:

«Аллоҳ уларнинг тавбасини қабул қилди. Исломга киришди ва Исломлари гўзал бўлди» зиёда қилинган.

Бухорий ва Термизий ривоят қилишган.

697. Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:

«Бизга Аллоҳнинг Ўзи етарли ва У қандай ҳам яхши вакил»ни Иброҳим алайҳиссалом оловга ташланганларида айтганлар. Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам (мусулмонларга) «Албатта, одамлар сизга қарши куч тўплашди, улардан қўрқинглар», дейилганда уларнинг иймонлари зиёда бўлиб: «Бизга Аллоҳнинг Ўзи етарли ва У қандай ҳам яхши вакил…» дейишганида буни айтганлар».

Бухорий ривоят қилган.

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам» китобидан

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
559. Муовия ибн Ҳайда Қушайрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Эй Аллоҳнинг Расули, бизларнинг ҳар биримизда хотинининг нима ҳаққи бор, дедим. .Таомлансанг, уни давоми...

4654 18:23 / 03.09.2021
800. Салама ибн Акваъ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Бир киши Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларида акса урди. Шунда у зот унга .Ярҳамукаллоҳу,, давоми...

680 19:00 / 06.12.2025
Анас розияллоҳу анҳу бизга Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг Каъба масжидидан исро қилдирилганлари ҳақида гапириб шундай деди.Ул зотга ваҳий қилинишидан давоми...

5122 20:01 / 28.04.2017
758. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам .Албатта, Аллоҳ рашк қилади. Мўмин ҳам рашк қилади. Аллоҳнинг рашки давоми...

3897 19:00 / 19.08.2022