Рўйхатни беркитиш
Дарслар рўйхати
1447 йил 10 шаъбон | 2026 йил 29 январь, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Сийрат

Сийрат 200-дарс. Лаънатловчилар Қиёмат куни гувоҳ ҳам, шафоатчи ҳам бўлишмайди

19:00 / 09.09.2022 5475 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

769. Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Бўҳтоннинг нималигини сизларга айтиб берайми? Бу одамлар орасида «деди-деди»лаб чақимчилик қилишдир», дедилар».

Муслим ривоят қилган.

* * *

770. Асма бинт Абу Бакр розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:

«Бир аёл: «Эй Аллоҳнинг Расули, менинг кундошим бор. Унга эрим менга бермаган нарсани берди деб айтсам, гуноҳкор бўламанми?» деди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ўзига берилмаган нарсани берилди, деб айтувчи худди иккита ёлғондакам кийим киювчи кабидир», дедилар».

Бухорий ва Муслим ривоят қилишган.

* * *

771. Абу Дардо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Албатта, лаънатловчилар Қиёмат куни гувоҳ ҳам, шафоатчи ҳам бўлишмайди», дедилар».

Муслим ривоят қилган.

* * *

772. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Икки сўкишганнинг гуноҳи улардан энг аввал бошлаганга бўлади. Модомики, мазлум (томон) ошириб юбормаган бўлса», дедилар».

Муслим ривоят қилган.

* * *

773. Абдуллоҳ ибн Шиххийр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Бану Омир вакиллари таркибида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига бордим. Шунда (у зотга): «Сиз бизнинг саййидимизсиз», дедик. «Саййид Аллоҳдир», дедилар. «Сиз энг афзалимизсиз ва энг улуғимизсиз», дедик. «Мана шу сўзингизни ёки шунга ўхшаш сўзингизни айтинг. Шайтон сизларни ўзига малай қилиб олмасин», дедилар».

Абу Довуд ривоят қилган.

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам» китобидан

 

 

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
537. Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бизга .Эй ёшлар жамоаси, сиздан ким никоҳга қодир бўлса, давоми...

1386 19:00 / 22.11.2024
494. Жобир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади .Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шундай деяётганларини эшитдим .Албатта, шайтон Арабистон давоми...

2741 19:00 / 14.09.2024
715. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг .Нубувватдан башорат берувчилардан бошқа нарса қолмади,, давоми...

1513 19:00 / 25.07.2025
794. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Бирортангиз бир биродарини учратса, салом берсин. Ораларини дарахт, девор ёки тош ажратса, қайта давоми...

673 19:00 / 28.11.2025