Рўйхатни беркитиш
Дарслар рўйхати
1447 йил 9 шаъбон | 2026 йил 28 январь, чоршанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Сийрат

Шайтоннинг фитна ва урушларга гиж-гижлаши | Сийрат дарслари (298-дарс)

19:00 / 14.09.2024 2739 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

494. Жобир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шундай деяётганларини эшитдим: «Албатта, шайтон Арабистон ярим оролида намозхонларнинг унга ибодат қилишларидан ноумид бўлди. Лекин уларни фитна ва урушларга гиж-гижлаши қолди».

Муслим ривоят қилган.

495. Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:

«Эй Аллоҳнинг Расули! Сизлар билан ғазот ёки жиҳод қилайликми?» дедим. «Лекин жиҳоднинг яхшиси ва гўзали мабрур ҳаждир», дедилар».

Оиша айтди: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан буни эшитганимдан буён ҳажни тарк қилмайман».

Бухорий ривоят қилган.

496. Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ҳаж билан умрани кетма-кет қилинг. Албатта, иккиси худди босқон темир, тилла ва кумушнинг кирини кетказганидек, фақирлик ва гуноҳларни кетказади. Мабрур ҳажнинг жаннатдан бошқа савоби йўқ», дедилар».

Термизий, Насоий, Ибн Хузайма ва Ибн Ҳиббон ривоят қилишган.

497. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Умрадан ­кейинги умра иккисининг орасидаги нарсаларга каффоротдир. Мабрур ҳажнинг мукофоти жаннатдан бошқа нарса эмас», дедилар».

Бухорий ва Муслим ривоят қилишган.

Бошқа ривоятда: Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг: «Ким Аллоҳ учун ҳаж қилса, фаҳш сўз айтмаса ва фисқу фасод қилмаса, худди онаси туққан кунидек қайтади», деяётганларини эшитдим.

Бухорий ривоят қилган.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам» китобидан

Ушбу китоб Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2022 йил 30 ноябрдаги 03-07/9078-рақамли хулосаси асосида чоп этилган.

 

 

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Восила ибн алАсқаъ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам.Албатта, Аллоҳ Исмоилнинг авлодидан Кинонани танлаб олди. Кинонадан давоми...

4368 14:24 / 08.12.2018
Абу Бакра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга бир хурсандчилик ишнинг хабари келса ёки у ҳақда башорат берилса, Аллоҳга шукр давоми...

3190 12:30 / 07.03.2021
572. Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади .Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам .Бирортангиз чап қўли билан емасин ва чап қўли билан ичмасин. давоми...

4809 20:00 / 15.10.2021
900. Муовия ибн Жоҳима розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Жоҳима Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келиб .Эй Аллоҳнинг Расули, ғазотни ирода давоми...

4731 19:00 / 20.05.2023