Рўйхатни беркитиш
Дарслар рўйхати
1447 йил 10 шаъбон | 2026 йил 29 январь, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Сийрат

Назр қадардан ҳеч нарсани беҳожат қилмайди | Сийрат дарслари (304-дарс)

19:00 / 25.10.2024 2088 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

521. Ҳаким ибн Ҳизом розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан: «Эй Аллоҳнинг Расули, бир киши келиб мендан ҳузуримда бўлмаган нарсани сотишимни сўрайди. Унга уни сотайми, сўнгра унга бозордан сотиб олиб бераман», дедим. «Ўз ҳузурингда бўлмаган нарсани сотма!» дедилар».

Абу Довуд, Термизий ва Насоий ривоят қилишган.

522. Абдуллоҳ ибн Амр розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Кишининг ўзи эга бўлмаган нарсани сотишига йўл йўқ», дедилар».

Абу Довуд, Термизий ва Насоий ривоят қилишган.

523. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: «Назр одам боласига унга тақдир қилинмаган нарсани олиб келмайди, балки назр уни ўзига белгиланган қадарга ташлайди. У орқали Аллоҳ бахилдан чиқариб олади, холос. Бахил ўша туфайли олдин бермайдиган нарсасини беради».

Бухорий ва Муслим ривоят қилишган.

Бошқа ривоятда: «Назр қилманглар, чунки назр қадардан ҳеч нарсани беҳожат қилмайди. Фақат у билан бахилдан чиқарилади, холос», дейилган.

Муслим ривоят қилган.

524. Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким Аллоҳга тоат қилишни назр қилган бўлса, У зотга тоат қилсин. Ким У зотга осий бўлишни назр қилган бўлса, Унга осийлик қилмасин», дедилар».

Бухорий ривоят қилган.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам» китобидан

Ушбу китоб Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2022 йил 30 ноябрдаги 03-07/9078-рақамли хулосаси асосида чоп этилган.

 

 

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам.Ким намозимизни ўқиса, қибламизга юзланса ва сўйган гўштимизни еса, бас, ўша Аллоҳнинг давоми...

3078 13:35 / 26.07.2020
1. Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади .Абу Суфён ибн Ҳарб бевосита менга айтди .Мен билан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг давоми...

13993 10:46 / 17.08.2018
876. Абдуллоҳ ибн Амр ибн Ос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади .Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам .Гуноҳларнинг каттаси кишининг ўз отаонасини сўкишидир,, давоми...

3848 19:00 / 08.04.2023
Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам.Қайси бир аёл ўз уйидан бошқа жойда кийимини ечса, албатта, ўзи билан Аллоҳ таоло давоми...

5732 14:21 / 26.01.2020