Рўйхатни беркитиш
Дарслар рўйхати
1447 йил 24 жумадис сони | 2025 йил 15 декабрь, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Сийрат

Сийрат дарслари (212-дарс) Набий алайҳиссалом хотинчалиш эркакларни ва эркаксифат аёлларни лаънатладилар

19:00 / 07.01.2023 3630 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

820. Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Бир эркак зинҳор бир аёл билан холи қолмасин», дедилар».

Бухорий ва Муслим ривоят қилишган.

821. Абдуллоҳ ибн Амр ибн Ос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:

«Бану Ҳошимдан бир неча киши Асма бинт Умайснинг олдига киришди. Сўнгра Абу Бакр Сиддиқ кирди – ўшанда аёл унинг никоҳида эди – ва уларни кўриб, ёқтирмади. Кейин буни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга зикр қилди ва: «Яхшиликдан бошқани кўрганим йўқ», деди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Албатта, Аллоҳ уни бундан оқлади», дедилар. Сўнг Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам минбарда туриб: «Бугундан бошлаб ҳеч бир эркак эри бўлмаган аёлнинг олдига кирмасин! Фақат у билан бошқа бир ёки икки киши бўлса, майли», дедилар».

Муслим ривоят қилган.


* * *

822. Жарир ибн Абдуллоҳ Бажалий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан тўсатдан назар тушиб қолиши ҳақида сўрадим. Шунда у зот кўзимни бошқа томонга буришимга амр қилдилар».
Муслим ривоят қилган.


* * *

 

823. Бурайда ибн Ҳусойб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Алийга: «Эй Алий, назарга назарни эргаштирма. Албатта, биринчиси сен учун безарар бўлса ҳам, бошқаси ундай эмас», дедилар».

Абу Довуд, Термизий, Ибн Ҳиббон ва Ҳоким ривоят қилишган.


* * *

 

824. Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам хотинчалиш эркакларни ва эркаксифат аёлларни лаънатладилар ҳамда: «Уларни уйларингиздан ҳайдаб чиқаринглар», дедилар. Сўнг Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам фалончини ҳайдаб чиқардилар, Умар фалончини ҳайдаб чиқарди».


Бухорий ривоят қилган.

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам» китобидан

 

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Умматларига шафқатларидан йиғлашлариПайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам фақат қудсий сабаблар билан йиғлаганлар1. Аллоҳ қўрқувидан.2. Қуръони каримни давоми...

6138 10:10 / 15.11.2018
376. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам .Сизларни Аллоҳ хатоларни ўчирадиган, даражаларни кўтарадиган нарсага давоми...

4920 13:30 / 19.06.2020
873. Собит ибн Заҳҳок розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам .Ким Ислом миллатидан бошқа нарса билан ёлғон қасам ичса, у ўзи давоми...

4159 19:00 / 31.03.2023
537. Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бизга .Эй ёшлар жамоаси, сиздан ким никоҳга қодир бўлса, давоми...

1318 19:00 / 22.11.2024