Рўйхатни беркитиш
Дарслар рўйхати
1447 йил 12 шаъбон | 2026 йил 31 январь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Сийрат

Сийрат 178-дарс. Нопокни қасд этиб садақа қилманг!

18:30 / 25.03.2022 4535 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

692. Маъқил ибн Ясор розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Синглим бор эди. Уни сўраб совчилар менга келишар эди. Амакимнинг ўғли келган эди, унга никоҳлаб бердим. Кейин уни ражъий талоқ қилди. Иддаси чиқиб кетгунча тарк қилди. Бошқа совчилар менга келганда у ҳам келди. Шунда: «Аллоҳга қасамки, уни сира никоҳлаб бермайман», дедим. Шунда мен ҳақимда «Хотинларни талоқ қилганингизда (идда) муддатлари охирига етгач, яхшилик билан ўзаро рози бўлишиб, эрларига қайта никоҳланишларини ман қилиб, қийинлаштирманг» ояти нозил қилинди. Мен қасамимнинг каффоротини адо этдим ва синглимни унга никоҳлаб қўйдим».

Бухорий ва Абу Довуд ривоят қилишган.

693. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Биз Иброҳимдан кўра (шакка) ҳақлироқмиз. Ўшанда у «Роббим, менга ўликларни қандай тирилтиришингни кўрсат», деганида У Зот: «Ишонмадингми?» деди. У: «Йўқ, лекин қалбим хотиржам бўлиши учун», деди. Аллоҳ Лутни раҳматига олсин, ваҳоланки у мустаҳкам жойга жойлашган эди. Агар зиндонда Юсуф турганча турганимда, чақирувчига ижобат қилган бўлар эдим», дедилар».

Бухорий ва Муслим ривоят қилишган.

Бошқа ривоятда бундай келган: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Албатта, Карим ибн Карим ибн Карим ибн Карим Юсуф ибн Яъқуб ибн Исҳоқ ибн Иброҳимдир. Агар зиндонда Юсуф турганча турганимда, кейин менга элчи келса, мен унга албатта ижобат қилган бўлар эдим», дедилар». Сўнгра «Унга элчи келган пайтда: «Хўжанг ҳузурига қайтиб бор ва ундан қўлларини кесган хотинларнинг ҳоли нима бўлганини сўра, деди»(ояти)ни қироат қилдилар. «Аллоҳ Лутни раҳмат қилсин. Ваҳоланки, у мустаҳкам жойга жойлашган эди. Чунки у: «Қани энди сизларга қувватим етса эди ёки мустаҳкам жойга беркинсайдим», деди. Аллоҳ ундан кейин набий юборса, фақат қавмининг ҳимояси билан юборди», дедилар».

Термизий, Ибн Ҳиббон ва Ҳоким ривоят қилган.

694. Баро ибн Озиб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Нопокни қасд этиб садақа қилманг» (ояти) биз – ансорлар ҳақимизда нозил бўлган. Бизнинг хурмозорларимиз бор эди. Ҳар бир киши хурмосининг оз-кўплигига қараб олиб келиб, бир шингил, икки шингилни масжидга осиб қўяр эди. Суффа аҳлининг таоми йўқ эди. Улардан бирортаси оч қолса, шингилга келиб, ҳассаси билан қоқиб, ранг тортган ва пишиб етилган хурмоларни олиб ер эди. Яхшиликка рағбати йўқ баъзи кишилар бўлмағур, ёмон шингилларни ҳам осиб қўйишар эдилар. Шунда Аллоҳ таоло: «Эй иймон келтирганлар! Касб қилган пок нарсаларингиздан ва Биз сизларга ердан чиқариб берган нарсаларимиздан садақа қилинглар. Нопокни қасд этиб садақа қилманг. Ҳолбуки, уни ўзингиз ҳам олувчимассиз, фақат кўз юмсангизгина оласиз» оятини туширди. Агар сизлардан бирингизга ўзи берган нарсага ўхшаш нарса ҳадя қилинса, фақат кўзини юмиб, уялиб олади, деди. Бундан сўнг биздан ҳар биримиз ўзида бор хурмонинг энг яхшисини келтирадиган бўлди».

Термизий, Ибн Можа ва Ҳоким ривоят қилишган.

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам» китобидан

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
104. Усома розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қизлари у зотга .Тезроқ келинг, ўғлим қабзи руҳ бўлмоқда,, деб одам юборди. У зот давоми...

3370 11:00 / 05.01.2019
249. Авф ибн Молик Ашжаъий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларида тўққиз, саккиз ёки етти киши эдик. Шунда у зот давоми...

5682 14:45 / 06.09.2019
426. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар .Бир киши .Мен албатта, бирор нарса садақа қиламан,, дедида, давоми...

5110 13:09 / 30.10.2020
. .Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам.Албатта, ҳар бир тук толаси остида жунублик бор. Бас, сочни ювинг давоми...

4308 17:07 / 23.02.2020