Рўйхатни беркитиш
Дарслар рўйхати
1447 йил 10 шаъбон | 2026 йил 29 январь, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Сийрат

Сийрат дарслари (166-дарс) Барча ишларни ўнг томондан бошлаш

17:00 / 31.12.2021 4378 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

607. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Кийим кийганингизда ва таҳорат қилганингизда ўнг томонингиздан бошланг»дедилар».

Абу Довуд, Ибн Хузайма ва Ибн Ҳиббон ривоят қилишган.

Бошқа ривоятда: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам кўйлак кийсалар, ўнг тарафларидан бошлар эдилар», дейилган.

Термизий ва Ибн Ҳиббон ривоят қилишган.

 

608. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Бирортангиз оёқ кийими кийганда ўнгидан бошласин. Агар ечадиган бўлса, чапидан бошласин. (Бир пойида юрмасин): ё икковини кийсин, ё икковини ечсин»дедилар».

Бухорий ва Муслим ривоят қилишган.

 

609. Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ўз ишларининг барчасида имкони борича ўнгдан бошлашни яхши кўрар эдилар: таҳоратларида ҳам, соч парваришларида ҳам, оёқ кийими кийишларида ҳам ва мисвок қилишларида ҳам».

Бухорий ва Муслим ривоят қилишган.

 

610. Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким шуҳрат кийимини кийса, Аллоҳ унга Қиёмат куни унга ўхшаш кийим кийдиради. Сўнгра унга ўт қаланади»дедилар».

Абу Довуд ва Ибн Можа ривоят қилишган.

 

611. Молик ибн Назла Жашмий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига хароб кийимда келдим. У зот: «Молу мулкинг борми?»дедилар. «Ҳа», дедим. «Қайси молу мулкдан бор?» дедилар. «Туядан, қўйдан, отдан ва қулдан», дедим. «Агар Аллоҳ сенга молу дунё берар экан, Аллоҳнинг сенга берган неъматининг ва икромининг асари кўринсин!» дедилар».

Абу Довуд, Насоий, Ибн Ҳиббон ва Ҳоким ривоят қилишган.

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам» китобидан

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
АлҲакам ёки Ибн алҲакам отасидан ривоят қилади . ..Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам бавл қилдилар, сўнгра таҳорат қилдилар ва фаржларига сув давоми...

5694 13:35 / 20.10.2019
338. Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади .Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам рукуъ ва саждаларида .Субҳанакаллоҳумма Роббинаа ва биҳамдика. давоми...

3642 19:00 / 16.12.2023
Имом Термизий Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам .Номим зикр қилинганда менга салавот айтмаган давоми...

8253 18:10 / 18.05.2018
296. Муғийра ибн Шуъба розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бирга сафарда эдим. Шунда у зот .Муғийра, мешни ол,, дедилар. Уни давоми...

5609 15:30 / 22.11.2019