Рўйхатни беркитиш
Дарслар рўйхати
1447 йил 22 жумадис сони | 2025 йил 13 декабрь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Сийрат

Икки қийрот нима? | Сийрат дарслари (273-дарс)

19:00 / 16.03.2024 3294 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

386. Абу Бурда ибн Абу Мусо Ашъарийдан ривоят қилинади:

«Абу Мусо розияллоҳу анҳу бемор бўлди. Шунда ҳушидан кетди. Унинг боши аҳлидан бир аёлнинг қучоғида эди. Шунда аҳлидан бир аёл дод солди. У аёлни тўхтатишга қодир бўлмади. Ҳушига келганида: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам безор бўлган нарсадан мен ҳам безорман. Албатта, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дод солувчи аёлдан, соч қирдирувчи аёлдан ва ёқа йиртувчи аёлдан безор бўлганлар», деди».

Муслим ривоят қилган.

387. Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким юзларга урса, ёқаларни йиртса ва жоҳилият даъвати билан чақирса, биздан эмас», дедилар».

Бухорий ва Муслим ривоят қилишган.

388. Умму Атийя розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга байъат қилдик. У зот бизга «Аллоҳга ҳеч нарсани ширк келтирмаслик...»ни қироат қилдилар ва ўлганга йиғлашдан қайтардилар. Шунда биздан бир аёл қўлини йиғиштириб олди ва «Фалончи йиғлашда менга ёрдам берган. Мен ҳам унга қайтармоқчиман», деди. У зот ҳеч нарса демадилар. Шунда аёл кетиб, яна қайтиб келди. Умму Сулайм, Умму Ало, Абу Сабранинг қизи Муознинг аёлигина – ёки Абу Сабранинг қизи ва Муознинг аёлигина –  (байъатларига) вафо қилишди». 

Бухорий ва Муслим ривоят қилишган.

389. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким жанозага намоз ўқилгунча ҳозир бўлса, унга бир қийрот савоб, ким дафн қилингунча ҳозир бўлса, унга икки қийрот савоб», дедилар». «Икки қийрот нимадир?» дейишди. «Икки улкан тоққа ўхшаш нарса», дедилар».

Ибн Шиҳоб айтади: «Солим ибн Абдуллоҳ ибн Умар айтди: «Ибн Умар жанозага намоз ўқиб, қайтиб кетар эди. Унга Абу Ҳурайранинг ҳадиси етганда: «Батаҳқиқ, кўплаб қийротларни зое қилибмиз», деди».

Бухорий ва Муслим ривоят қилишган.

390. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Жанозани тезлатинглар. Агар аҳли солиҳ бўлса, яхши, уни (яхшиликка) тақдим қиласизлар. Агар ундан бошқача бўлса, ёмон, уни елкангиздан (тезроқ) қўясиз», дедилар».

Бухорий ва Муслим ривоят қилишган.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам» китобидан

Ушбу китоб Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2022 йил 30 ноябрдаги 03-07/9078-рақамли хулосаси асосида чоп этилган.

 

 

 

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
464. Оиша ва Умму Салама розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади.Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Рамазонда эҳтиломдан эмас, жинсий яқинликдан жунуб бўлган давоми...

5074 14:00 / 15.01.2021
. .Али розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам .Эй аҳли Қуръон, витр намози ўқинг. Аллоҳ тоқдир, тоқни яхши кўрур,, дедилар,. давоми...

3316 14:00 / 31.01.2021
316. Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам .Ким намозни унутса, бас, уни эслаган пайтида ўқиб олсин. Унинг бундан давоми...

3474 19:00 / 24.11.2023
.Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам.Албатта, Аллоҳ жалла зикруҳу изорини судраган одамнинг намозини давоми...

2142 13:00 / 03.01.2021
Аудиолар

213000 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар