Рўйхатни беркитиш
Дарслар рўйхати
1447 йил 10 шаъбон | 2026 йил 29 январь, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Сийрат

Сийрат дарслари (22-дарс)

16:10 / 01.03.2019 7037 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

151. Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан масжидда ўтирган эдик. Бир аъробий кириб келди. У масжидга сия бошлади. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг саҳобалари: «Ҳай! Ҳай!» дейишди. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам уларга: «Уни безовта қилманглар, ўз ҳолига қўйинглар», дедилар. Сийиб бўлгунича уни холи қолдиришди. Сўнг Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам уни чақириб: «Албатта, масжидларда манави сийдик ва ифлос нарсалар дуруст эмас. Улар (масжидлар) фақат Аллоҳ азза ва жалланинг зикри, намоз ва Қуръон қироати учун», дедилар. Шундан сўнг у зот бир кишига амр қилдилар. У бир пақир сув олиб келиб, у(сийдик)нинг устидан қуйди».

Бухорий ва Муслим ривоят қилишган.

 

* * *

152. Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг даврларида Абдуллоҳ исмли бир киши бор эди. Унинг лақаби «эшак» эди. У Набий соллаллоҳу алайҳи васалламни кулдириб юрар эди. У зот уни шароб ичганида дарралатган эдилар. Бир куни уни яна олиб келишди. У зот амр қилдилар, унга яна дарра урилди. Сўнг айрим одамлар: «Аллоҳим, уни лаънатлагин! Уни кўп марта келтиришди-я!» дейишди. Шунда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Уни лаънатламанглар! Аллоҳга қасамки, мен уни фақат Аллоҳга ва Унинг Расулига муҳаббатли деб биламан», дедилар».

Бухорий ривоят қилган.

 

* * *

153. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига ичиб олган бир кишини келтиришди. Шунда у зот: «Уни уринглар!» дедилар. Биздан кимдир қўли билан, кимдир кавуши билан, яна кимдир кийими билан урди. У қайтиб кетган пайтда баъзи одамлар: «Аллоҳ сени шарманда қилсин!» деди. У зот алайҳиссолату вассалом: «Ундай деманглар! Унинг зиддига шайтонга ёрдам берманглар! Балки «Аллоҳ сенга раҳм қилсин» денглар», дедилар».

Бухорий ва Аҳмад ривоят қилишган.

* * *

154. Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Мадинадаги уйлардан Умму Сулаймникидан бошқасига эркаклари бўлмаган пайтда кирмас эдилар. У зотга бу ҳақда айтилганда: «Мен унга раҳм қиламан. Акаси мен билан юриб қатл бўлган», дедилар».

Бухорий ва Муслим ривоят қилишган.

 

«Бу – Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам» китобидан

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
. .Муғийра ибн Шўъба розияллоҳу анҳунинг мавлолари Варрод розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Муғийра Муовияга.Расулуллоҳ давоми...

3085 14:00 / 07.02.2021
Қатода розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Анасга.Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг сочлари қандай эди, ndash дедим. .Сочлари тўлқин сифат ndash жуда жингалак ҳам, давоми...

3858 19:54 / 28.04.2017
Восила ибн алАсқаъ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам.Албатта, Аллоҳ Исмоилнинг авлодидан Кинонани танлаб олди. Кинонадан давоми...

4370 14:24 / 08.12.2018
495. Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади .Эй Аллоҳнинг Расули Сизлар билан ғазот ёки жиҳод қилайликми, дедим. .Лекин жиҳоднинг яхшиси ва гўзали мабрур ҳаждир,, давоми...

4537 15:25 / 26.03.2021