Рўйхатни беркитиш
Дарслар рўйхати
1447 йил 10 шаъбон | 2026 йил 29 январь, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Сийрат

Сийрат дарслари (16-дарс)

15:10 / 18.01.2019 7621 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг болаларга муомалалари

* * *

116. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

««Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Ҳасан ибн Алийни ўпдилар. У зотнинг ҳузурларида Ақраъ ибн Ҳобис Тамимий ўтирган эди. Шунда Ақраъ: «Менинг ўнта болам бор. Улардан бирортасини ҳам ўпмаганман», деди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам унга назар солдилар ва: «Ким раҳм қилмаса, унга раҳм қилинмайди», дедилар».

Бухорий ва Муслим ривоят қилишган.

 

* * *

117. Шаддод ибн Ҳод розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шом ва хуфтон намозларидан бирида олдимизга чиқдилар. У зот Ҳасан ёки Ҳусайнни кўтариб олган эдилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам олдинга ўтдилар ва уни ерга қўйдилар. Сўнг намозга такбир айтдилар. Намоздаги саждалардан бирида саждани чўзиб юбордилар. Мен бошимни кўтардим. Қарасам, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам сажда қилган ҳолларида, бола эса у зотнинг орқаларига чиқиб олибди. Саждамга қайтдим. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам намозни тугатганларида одамлар: «Эй Аллоҳнинг Расули! Намоздаги саждалардан бирида саждани чўзиб юбордингиз, ҳатто биз бирор иш бўлдими ёки сизга ваҳий қилиняптими, деб ўйладик», дейишди. «Буларнинг ҳеч бири бўлгани йўқ. Лекин ўғлим мени улов қилиб олди. То у ҳожатни қондиргунича шошилтиришни ёқтирмадим», дедилар».

Насоий ва Ҳоким ривоят қилишган.

* * *

118. Бурайда розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бизга хутба қилаётган эдилар. Бирдан Ҳасан ва Ҳусайн алайҳимассалом устларида қизил кўйлак билан қоқилиб-йиқилиб кела бошлашди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам минбардан тушиб, икковини кўтариб олдилар, олдиларга қўйдилар ва: «Аллоҳ тўғри айтади: «Албатта, молларингиз ва болаларингиз фитнадир». Бу икки гўдакка назар солсам, қоқилиб-йиқилиб келишмоқда, сабр қилолмай, гапимни бўлиб, икковини кўтариб олдим», дедилар».

Термизий, Ибн Хузайма ва Ибн Ҳиббон ривоят қилишган.

* * *

119. Салама ибн Акваъ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набиюллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг «Шаҳба» хачирларини у зот, Ҳасан ва Ҳусайн миниб олган ҳолда етакладим. Уларни Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳужраларига киритдим. Буниси олдиларида, униси ортларида эди».

Муслим ривоят қилган.


* * *

120. Усома ибн Зайд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам уни ва Ҳасан ибн Алийни олиб икки сонлари устига ўтқазар ва: «Аллоҳим, иккисини яхши кўраман. Албатта, иккисини яхши кўраман», дер эдилар».

Бухорий ривоят қилган.

Бошқа ривоятда шундай келган: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам мени олиб сонларига ўтқазар эдилар ва Ҳасанни бошқа сонларига ўтқазар эдилар. Сўнг иккимизни қучоқлаб туриб: «Аллоҳим, иккисига раҳм қиламан. Албатта, иккисига раҳм қиламан», дер эдилар».

Бухорий ривоят қилган.

 

«Бу – Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам» китобидан

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
423. Адий ибн Ҳотим розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дўзахни зикр қилдилар ва ундан паноҳ сўрадилар. Сўнг юзларини уч марта давоми...

4408 13:00 / 23.10.2020
. . .Абу Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам.Жаброил тушиб, менга имом бўлди. Бас, у билан намоз давоми...

5594 17:10 / 26.04.2020
603. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг .Фитрат бештадир хатна ҳаром тукларни тозалаш қўлтиқ остидаги давоми...

2148 19:00 / 07.03.2025
Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам.Қачон бирингиз таом еса, Аллоҳнинг исмини зикр қилсин. Агар аввалида Аллоҳнинг исмини давоми...

4462 20:03 / 28.04.2017