Рўйхатни беркитиш
Дарслар рўйхати
1447 йил 10 шаъбон | 2026 йил 29 январь, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Сийрат

Сийрат дарслари (73-дарс). Набий алайҳиссалом пешинда «Вал-Лайли иза яғша»ни қироат қилар эдилар

13:40 / 21.02.2020 5804 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

330. Жобир ибн Самура розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам пешинда «Вал-Лайли иза яғша»ни қироат қилар эдилар. Асрда ҳам шунга ўхшаш қироат қилар эдилар. Бомдодда эса, ундан узун қироат қилар эдилар».

Муслим ривоят қилган.

331. Бурайда розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам хуфтон намозида «Ваш-Шамси ваз-зуҳаҳа»ни ва шунга ўхшаш сураларни қироат қилар эдилар».

Термизий ва Насоий ривоят қилишган.

332. Баро ибн Озиб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг саждалари, икки сажда орасида (ўтиришлари) ва рукуъдан (бош) кўтарганлари – тик туриш ва ўтиришдан бошқаси – деярли бир-бирига яқин эди».

Бухорий, Муслим, Абу Довуд, Термизий ва Насоий ривоят қилишган.

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам» китобидан

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
. . .Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади.Биз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан намоз ўқиётган эдик. давоми...

4325 13:02 / 25.10.2020
Имрон ибн Ҳусойн розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам сафарларидан бирида ҳамма Бомдод намозида ухлаб қолиб, қуёшнинг давоми...

3729 13:35 / 21.06.2020
Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам.Қачон бирингиз таом еса, Аллоҳнинг исмини зикр қилсин. Агар аввалида Аллоҳнинг исмини давоми...

4462 20:03 / 28.04.2017
РИСОЛАИ МУҲАММАДИЯНИНГ ИНСОНИЯТГА ФАЗЛИВА УНИНГ ОЛАМШУМУЛ АРҒУМОНЛАРИ Рисолат ва диёнатлар тарихидаги беназир эълон Аллоҳ таоло Ўз пайғамбари Муҳаммад давоми...

4098 20:05 / 28.04.2017