Рўйхатни беркитиш
Дарслар рўйхати
1447 йил 15 жумадис сони | 2025 йил 06 декабрь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Сийрат

Сийрат дарслари (36-дарс)

13:30 / 07.06.2019 5269 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

* * *

193. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Мен авлодма-авлод ўтиб, Одам болаларининг энг яхши авлодидан юборилдим, ниҳоят, ўзим (яшаб) турган ушбу авлоддан бўлдим», дедилар».

Бухорий ривоят қилган.

* * *

194. Восила ибн Асқаъ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Албатта, Аллоҳ Исмоил авлодидан Кинонани танлаб олди. Кинонадан Қурайшни танлаб олди. Қурайшдан Бану Ҳошимни танлаб олди. Бану Ҳошимдан мени танлаб олди», дедилар».

Муслим ривоят қилган.

* * *

195. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Албатта, менинг ва мендан олдинги анбиёларнинг мисоли худди бир уйни яхшилаб, чиройли қилиб қуриб, бир бурчагидан бир ғиштнинг ўрни қолдириб қўйилганига ўхшайди. Одамлар уни айланиб кўриб, қойил қолишади ва: «Мана шу ғишт ҳам ўрнига қўйилганда эди!» дейишади. Мен ўша ғиштман. Мен набийларнинг хотимиман» (хотималовчисиман), дедилар».

Бухорий ва Муслим ривоят қилишган.

* * *

196. Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: «Қиёмат куни жаннатнинг эшигига келиб очишни сўрайман. «Сен кимсан?» дейилади. «Муҳаммадман», дейман. «Сенга амр қилинганман. Сендан олдин ҳеч кимга очмайман», дейилади».

Муслим ривоят қилган.

* * *

197. Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Мадинага кирган кунлари ундаги ҳамма нарса ёришиб кетди. Вафот этган кунлари эса ундаги ҳамма нарса зулматда қолди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни дафн қилиб бўлиб, қўлларимизни қоққанимиздан кейин қалбларимиз ҳувиллаб қолди».

Термизий, Ибн Можа ва Ибн Ҳиббон ривоят қилишган.

 

 * * *

198. Абдуллоҳ ибн Амр ибн Ос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Аллоҳ азза ва жалланинг Иброҳим ҳақидаги: «Роббим, албатта, у(санам)лар одамлардан кўпини адаштирди. Бас, ким менга эргашса, у мендандир. Ким менга осий бўлса, албатта, Ўзинг мағфират қилгувчи ва раҳмлисан» деган сўзини тиловат қилдилар.

Ийсо алайҳиссалом: «Агар уларни азоблайдиган бўлсанг, бас, албатта, улар Сенинг бандаларинг. Агар уларни мағфират қиладиган бўлсанг, албатта, Сенинг Ўзинг азиз (ғолиб) ва ҳикматли зотсан», деган эдилар.

Шунда у зот икки қўлларини кўтариб туриб: «Аллоҳим! Умматим! Умматим!» дедилар ва йиғладилар. Шунда Аллоҳ азза ва жалла: «Эй Жаброил, Муҳаммаднинг ҳузурига бор. Роббинг билади-ю, аммо ундан «Сени нима йиғлатяпти?» деб сўра», деди. Жаброил алайҳиссалом келиб, шу ҳақда сўради. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам унга сўраган нарсаларининг хабарини бердилар. Ҳолбуки, унинг ўзи ҳам билар эди. Шунда Аллоҳ: «Эй Жаброил, Муҳаммаднинг ҳузурига бор ва: «Албатта, Биз сени умматинг ҳақида рози қиламиз, сенга ёмонлик қилмаймиз», деб айт», деди».

Муслим ривоят қилган.

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
794. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Бирортангиз бир биродарини учратса, салом берсин. Ораларини дарахт, девор ёки тош ажратса, қайта давоми...

281 19:00 / 28 ноябрь
Саййидимиз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳазратларининг сийрати шарифларини ўрганиш ҳар бир мўмини комил учун вожибдир. Пайғамбаримиз алайҳиссалоту давоми...

175038 18:40 / 29.04.2017
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам.Албатта, менинг ва мендан олдинги анбиёларнинг мисоли худди бир уйни яхшилаб, давоми...

3573 20:03 / 11.12.2018
Ўн тўққизинчи суннатИбн Ваъла асСабаийдан ривоят қилинади.Мен Ибн Аббосдан .Биз мағрибда бўламиз, мажусийлар мешларда сув ва ёғ келтирадилар, деб сўрадим.У давоми...

3426 19:00 / 10.06.2019
Аудиолар

211064 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар