1447 йил 25 ражаб | 2026 йил 14 январь, чоршанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Президент Рамазон ҳайити муносабати билан 575 нафар фуқарони афв этди

10:00 / 03.06.2019 1817 pdf Ўқиш режими + -

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Рамазон ҳайити байрами арафасида «Жазо муддатини ўтаётган, қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига қатъий ўтган бир гуруҳ шахсларни афв этиш тўғрисида»ги Фармонни имзолади.

Фармонга мувофиқ, содир этган жинояти учун озодликдан маҳрум қилиш жойларида жазо ўтаётган, қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига қатъий ўтган 575 нафар фуқаро афв этилди.

Уларнинг 361 нафари жазодан тўлиқ озод қилиниб, ота-онаси, фарзандлари ва яқинлари бағрига қайтарилади, шунингдек, 214 нафар шахснинг озодликдан маҳрум этиш жазо муддатлари қисқартирилади.

Афв этилганларнинг 7 нафарини 60 ёшдан ошган шахслар, 6 нафарини аёллар, 1 нафарини чет эл фуқароси ташкил этади.

Фармон ижросини таъминлаш мақсадида афв этилган шахсларнинг ижтимоий мослашуви, уларни фойдали меҳнатга жалб этиш ва соғлом турмуш тарзини йўлга қўйишига кўмаклашиш юзасидан масъул вазирликлар, идоралар ва ҳокимликларга тегишли топшириқлар берилди.

 

Мавзуга оид мақолалар
Муфтий Усмонхон Алимов ҳазратларини сўнги манзилга кузатиш маросимида таниқли уламолар, давлат ва жамоат ташкилоти вакиллари, ҳазратимизнинг қавму давоми...

2225 15:19 / 16.08.2021
Жорий йилнинг 20 февраль куни GRAND TA`LIM муассасасининг Наманган вилоятида филиали очилди.Очилиш маросимига бир қатор ҳурматли меҳмонлар, устозлар таклиф давоми...

3463 11:04 / 22.02.2021
Малайзия пойтахти КуалаЛумпурнинг марказий майдонларидан бирида, барча харидорлар учун Рамазон бозори ўз эшикларини очди. Буюк Осиё манбасининг хабар беришича, давоми...

1620 11:30 / 20.04.2021
Қуръони Карим ходими, устоз Баҳодир қори Муҳаммад Тошмуҳаммедовнинг вафотлари муносабати билан барча оила аъзоларига, шогирдларига, қариндошуруғларига, давоми...

8422 18:43 / 10.04.2024