1447 йил 9 шаъбон | 2026 йил 28 январь, чоршанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Сийрат

Дунёнинг энг яхши ҳузури солиҳа аёлдир | Сийрат дарслари (308-дарс)

19:00 / 22.11.2024 1385 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

537. Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бизга: «Эй ёшлар жамоаси, сиздан ким никоҳга қодир бўлса, уйлансин. Албатта, у кўзни тўсувчи ва фаржни сақловчидир. Ким қодир бўлмаса, рўзани лозим тутсин, бу – унинг учун бичилишдир», дедилар».

Бухорий ва Муслим ривоят қилишган.

538. Абдуллоҳ ибн Амр ибн Ос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Дунёнинг бари ҳузур-ҳаловатдир ва дунёнинг энг яхши ҳузури солиҳа аёлдир», дедилар».

Муслим ривоят қилган.

539. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аёл тўрт нарса учун никоҳланади: моли учун, насаби учун, жамоли учун ва дини учун. Сен диндорини танлагин, қўлинг тупроққа қорилгур», дедилар».

Бухорий ва Муслим ривоят қилишган.

540. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ҳузурингизга динидан ва хулқидан ўзингиз рози бўлган киши совчилик қилиб келса, унга (сўраганини) никоҳлаб беринг. Агар шундай қилмасангиз, ер юзида фитна ва улкан фасод бўлур», дедилар».

Термизий, Ибн Можа ва Ҳоким ривоят қилишган.

541. Жобир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:

«(Отам) Абдуллоҳ вафот этиб, тўққиз ёки етти қиз қолдирди. Жувон аёлга уйландим. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам менга: «Эй Жобир, уйландингми?» дедилар. «Ҳа», дедим. «Бокирагами ёки жувонга?» дедилар. «Жувонга, Эй Аллоҳнинг Расули», дедим. «Бокирага уйланганингда, сен у билан ўйнашар эдинг, у сен билан ўйнашар эди, – ёки «У билан кулишардинг, у сен билан кулишарди», – дедилар. «Абдуллоҳ вафот этиб, тўққиз ёки етти қиз қолдирди. Уларга тенгларини олиб келишни истамадим. Уларга қарайдиган, одоб берадиган аёл келтиришни истадим», дедим. «Аллоҳ сенга барака берсин!» дедилар. Ёки менга яхши гап айтдилар».

Бухорий ва Муслим ривоят қилишган.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам» китобидан

Ушбу китоб Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2022 йил 30 ноябрдаги 03-07/9078-рақамли хулосаси асосида чоп этилган.

 

 

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади .Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам .Қачон бирингиз таом еса, Алоҳнинг исмини зикр қилсин. Агар аввалида Аллоҳнинг исмини давоми...

4778 18:42 / 28.04.2017
289. Хузайма ибн Собит розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Тозаланиш истинжо ҳақида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан сўралди. Шунда у зот айтдилар .Учта тош давоми...

6597 14:45 / 08.11.2019
.Абу Умома розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг видолашув ҳажида хутба қилиб.Аллоҳга тақво қилинглар. давоми...

3344 11:09 / 12.04.2020
Саййидимиз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳазратларининг сийрати шарифларини ўрганиш ҳар бир мўмини комил учун вожибдир. Пайғамбаримиз алайҳиссалоту давоми...

177183 18:40 / 29.04.2017