1447 йил 15 жумадис сони | 2025 йил 06 декабрь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Она меҳри

09:01 / 18.08.2019 2031 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Икки аёл сафарга чиқди. Икковининг ҳам ёш боласи бор эди. Йўлда уларга бўри ҳужум қилиб, болаларнинг бирини еб қўйди. Икки аёл омон қолган битта болани талашиб қолишди. Иккиси ҳам «Бола меники», деб даъво қилиб, Довуд алайҳиссаломга боришди. Довуд алайҳиссалом бўлган воқеани эшитиб, болани икки аёлнинг ёши каттасиники деб ҳукм қилди. Улар бу ҳукмдан норози бўлиб, Сулаймон алайҳиссаломнинг олдига боришди. Сулаймон алайҳиссалом бўлган воқеани эшитгач, «Пичоқ олиб келинглар. Болани иккига бўлиб, икковингизга бўлиб бераман», деди. Шунда ёш аёл жон ҳолатда: «Йўқ! Ундай қилманг! Майли, мен даъвоимдан кечдим», деди. Сулаймон алайҳиссалом унга: «Болани ол, бу сенинг боланг экан», деб ҳукм чиқарди.

«Солиҳлар гулшани» китобидан

 

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Маниъ айтади .Бир савдогар қароқчилар қўлига тушиб қолди. Қароқчилар унинг кемасини олиб қўйишди. Савдогар Молик ибн Динорнинг олдига келиб, бўлиб ўтган воқеани давоми...

1545 08:00 / 11.08.2020
Яқинда Имом Мотуридий қаламига мансуб .Китоб аттавҳид, асарининг факсимиле нусхаси билан танишиб чиқдим. Китоб ўта нодир бўлиб, Беларусда, аниқроғи, Беларусь давоми...

2006 15:30 / 23.03.2021
Аллоҳ таоло Аср сурасида марҳамат қилади .Аср билан қасамки, инсон зиёндадир. Фақат иймон келтирганлар ва солиҳ амаллар қилганлар, бирбирларини ҳақ йўлга давоми...

2777 11:00 / 04.07.2022
Ҳар бир жамиятнинг эътиқод масалалари, амалий ҳаёти ва руҳиймаънавий жиҳатлари бўлади. Буларсиз инсон ва у мансуб бўлган жамиятнинг ҳаёти бўлиши мумкин давоми...

4411 18:03 / 02.02.2020
Аудиолар

211057 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

130318 14:35 / 11.08.2021