Рўйхатни беркитиш
Дарслар рўйхати
1447 йил 15 жумадис сони | 2025 йил 06 декабрь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Тазкия

Одамлардан ҳаё қилмаган кимса Аллоҳдан ҳам ҳаё қилмайди | Тазкия дарслари (333-дарс)

19:00 / 21 июнь 1367 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

 

عَنْ عَلِيٍّ رَضِي اللهُ عَنْهُ، أَنَّ رَسُولَ اللهِ لَمَّا زَوَّجَهُ فَاطِمَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهَا، بَعَثَ مَعَهَا بِخَمِيلَةٍ وَوِسَادَةٍ مِنْ أُدْمٍ حَشْوُهَا لِيفٌ، وَرَحَاءَيْنِ وَسِقَاءٍ وَجَرَّتَيْنِ، فَقَالَ عَلِيٌّ لِفَاطِمَةَ ذَاتَ يَوْمٍ: وَاللهِ لَقَدْ سَنَوْتُ حَتَّى اشْتَكَيْتُ صَدْرِي، وَقَدْ جَاءَ اللهُ أَبَاكِ بِسَبْيٍ، فَاذْهَبِي فَاسْتَخْدِمِيهِ، فَقَالَتْ: وَأَنَا وَاللهِ قَدْ طَحَنْتُ حَتَّى مَجَلَتْ يَدَايَ، فَأَتَتِ النَّبِيَّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ، فَقَالَ: «مَا جَاءَ بِكِ أَيْ بُنَيَّةُ؟» قَالَتْ: جِئْتُ لِأُسَلِّمَ عَلَيْكَ - وَاسْتَحْيَتْ أَنْ تَسْأَلَهُ وَرَجَعَتْ - فَقَالَ: مَا فَعَلْتِ؟ قَالَتْ: اسْتَحْيَيْتُ أَنْ أَسْأَلَهُ، فَأَتَيَاهُ جَمِيعًا، فَقَالَ عَلِيٌّ: يَا رَسُولَ اللهِ، لَقَدْ سَنَوْتُ حَتَّى اشْتَكَيْتُ صَدْرِي، وَقَالَتْ فَاطِمَةُ: قَدْ طَحَنْتُ حَتَّى مَجِلَتْ يَدَايَ، وَقَدْ جَاءَكَ اللهُ بِسَبِيٍ وَسَعَةٍ، فَأَخْدِمْنَا، فَقَالَ: «وَاللهِ لَا أُعْطِيكُمَا، وَأَدَعُ أَهْلَ الصُّفَّةِ تُطْوَى بُطُونُهُمْ مِنَ الْجُوعِ، لَا أَجِدُ مَا أُنْفِقُ عَلَيْهِمْ، وَلَكِنِّي أَبِيعُهُمْ وَأُنْفِقُ عَلَيْهِمْ أَثْمَانَهُمْ»، فَرَجَعَا، فَأَتَاهُمَا النَّبِيُّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ وَقَدْ دَخَلَا فِي قَطِيفَتِهِمَا، إِذَا غَطَّيَا رُؤُوسَهُمَا انْكَشَفَتْ أَقْدَامُهُمَا، وَإِذَا غَطَّيَا أَقْدَامَهُمَا انْكَشَفَتْ رُؤُوسُهُمَا، فَثَارَا، فَقَالَ: «مَكَانَكُمَا»، ثُمَّ قَالَ: «أَلَا أُخْبِرُكُمْ بِخَيْرٍ مِمَّا سَأَلْتُمَانِي؟» قَالَا: بَلَى، قَالَ: «كَلِمَاتٌ عَلَّمَنِيهُنَّ جِبْرِيلُ، تُسَبِّحَانِ اللهَ دُبُرَ كُل صَلَاةٍ عَشْرًا، وَتَحْمَدَانِ اللهَ عَشْرًا، وَتُكَبِّرَانِ اللهَ عَشْرًا، وَإِذَا أَوَيْتُمَا إِلَى فِرَاشِكُمَا، فَسَبِّحَا ثَلَاثًا وَثَلَاثِينَ، وَاحْمِدَا ثَلَاثًا وَثَلَاثِينَ، وَكَبِّرَا أَرْبَعًا وَثَلَاثِينَ».

Али розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам у кишига Фотимани никоҳлаб берганларида у билан бирга теридан бўлган ёпинчиқ, ичига хурмо пўстлоғи солинган болиш, тош тегирмон, сувидиш ва иккита мешча юборган эканлар. (Фотима онамизнинг сеплари мазкур нарсалардан иборат бўлган.)

Бир куни Али Фотимага:

«Аллоҳ ҳаққи, қудуқдан сув тортавериб кўкрагим оғриб кетди. Аллоҳ отангга асирлар берди. Бориб, бирорта хизматчи сўрасанг қандай бўларкин?» деди.

«Мен ҳам тош тегирмонни айлантиравериб қўлларим қавариб кетди», деди ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига борди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам унга:

«Нимага келдинг, қизим?» дедилар.

«Сизга салом бергани келувдим», деди Фотима ва у зотдан сўрашга ҳаё қилиб ортига қайтди.

«Нима қилдинг?» деди Али унга.

«Ул зотдан сўрашга ҳаё қилдим», деди.

Кейин икковлари биргалашиб боришди ва Али:

«Эй Аллоҳнинг Расули, қудуқдан сув тортавериб кўкрагим оғриб кетди», деди.

«Мен ҳам тош тегирмонни айлантиравериб, қўлларим қавариб кетди. Аллоҳ сизга асирларни ва кенгликни берди. Бизга хизматчи беринг», деди Фотима.

«Аллоҳга қасамки, сизларга бериб, аҳли суффаларни очликдан қоринлари буришиб турган ҳолда қўя олмайман. Мен уларга бергани нафақа топа олмай турибман. У(асир)ларни сотиб, тушган маблағни ўшаларга инфоқ қилмоқчиман», дедилар.

Икковлари қайтиб кетишди.

Улар қатийфа – теридан бўлган ёпинчиқларига кириб ётганларида Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам олдиларига келдилар. Икковлари уни бошларига ёпсалар, оёқлари очилиб қолар, оёқларига ёпсалар, бошлари очилиб қолар эди. Улар сапчиб турдилар. Ул зот:

«Жойингиздан қимирламанг! Мен сизларга мендан сўраган нарсангиздан кўра яхшироқ нарсанинг хабарини берайми?» дедилар.

«Ҳа», дейишди.

«Бир калималарки, уларни менга Жаброил таълим берди. Ҳар намоздан кейин ўн марта Аллоҳга тасбеҳ айтасизлар, ўн марта ҳамд айтасизлар, ўн марта такбир айтасизлар. Тўшакларингиздан жой олганларингизда эса ўттиз уч марта тасбеҳ айтинглар, ўттиз уч марта ҳамд айтинглар, ўттиз тўрт марта такбир айтинглар», дедилар у зот.

Бухорий, Муслим, Термизий, Абу Довуд ривоят қилишган.

Умар розияллоҳу анҳу: «Кимнинг ҳаёси оз бўлса, парҳезкорлиги озаяди. Кимнинг парҳезкорлиги оз бўлса, қалби ўлади», деганлар.

Ибн Масъуд розияллоҳу анҳу: «Одамлардан ҳаё қилмаган кимса Аллоҳ таолодан ҳам ҳаё қилмайди», деганлар.

Ияс ибн Қурра раҳматуллоҳи алайҳи айтади: «Умар ибн Абдулазизнинг ҳузурида эдим. Унинг олдида ҳаё зикр қилинди ва одамлар:

«Ҳаё диндандир», дейишди.

Шунда Умар:

«Йўқ! Ҳаё диннинг ҳаммасидир!» деди».

Ҳаёнинг фойдаларидан:

1. Ҳаё иймон хислатидандир.

2. Ҳаё Ислом гўзаллигидандир.

3. Ҳаё Аллоҳ таолодан хижолат бўлиб, маъсиятни тарк қилишдир.

4. Ҳаё Аллоҳ таолога муҳаббат қилиб, тоатга берилишдир.

5. Ҳаё бу дунё ва охират шармандалигидан узоқлаштиради.

6. Ҳаё иймон шўъбаларининг аслидир.

7. Ҳаё ўз эгасини виқорли қилади.

8. Ҳаё анбиёлар, саҳобалар, тобеъинлар ва авлиёларнинг сифатидир.

9. Ҳаё Аллоҳ таолонинг ва одамларнинг муҳаббатига сазовор қилади.

Бас, ҳар бир банда ҳаёли бўлиш ҳаракатида бўлсин.

«Руҳий тарбия» китобининг 2-жузи асосида тайёрланди

Ушбу китоб Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2021 йил 14 апрелдаги 03-07/2439-рақамли хулосаси асосида тайёрланди.

 

 

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Тасаввуфнинг вазифалари кўп бўлиб, улардан баъзилари ҳақида тўхталиб ўтайлик1. Муҳаққиқ уламолар тасаввуфни .ботиний фиқҳ,, яъни .ички фиқҳ, дейдилар. Бундан фиқҳ давоми...

6615 14:03 / 07.12.2018
Молдунё одамларни синаш учун берилган. У ёмонликка ҳам, яхшиликка ҳам сабаб бўлиши мумкин. Бойликка эришган киши Аллоҳнинг розилигига муяссар бўлиш учун бойликни давоми...

3591 05:00 / 28.02.2017
Билингки Киши ўз вақтларидан унумли фойдаланиши ва уни беҳуда кетишидан хавф қилиши, бир макондан бошқа бир маконни орзу қилиш эмас. Шунингдек киши айни пайтда, у давоми...

3786 05:00 / 01.03.2017
Иффатнинг бошқа бир маъноси ndash зинодан сақланишдир. Бу ҳақда Аллоҳ таоло шундай марҳамат қилади .Никоҳимконини топа олмаганлар, то Аллоҳ уларни Ўз фазлидан давоми...

2079 19:00 / 01 март
Аудиолар

211041 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

130301 14:35 / 11.08.2021