1447 йил 10 шаъбон | 2026 йил 29 январь, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Сийрат

Ҳайз пайтида жинсий яқинлик қилмаслик

14:30 / 15.03.2020 6284 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صلى الله عليه وسلم قَالَ: مَنْ أَتَى حَائِضًا أَوِ امْرَأَةً فِي دُبُرِهَا أَوْ كَاهِنًا فَقَدْ كَفَرَ بِمَا أُنْزِلَ عَلَى مُحَمَّدٍ صلى الله عليه وسلم. رَوَاهُ التِّرْمِذِيُّ.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким ҳайзли аёлга яқинлик қилса ёки аёл кишининг орқасидан яқинлик қилса ёхуд фолбинга борса, батаҳқиқ, Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга нозил бўлган нарсага куфр келтирибди», дедилар».

Термизий ривоят қилган.

Ушбу ҳадисда уч нарса куфр иш ҳисобланмоқда:

1. Ҳайз кўриб турган аёлга жинсий яқинлик қилиш.

2. Аёл кишига орқасидан яқинлик қилиш.

3. Фолбинга бориб, унинг гапини тасдиқлаш.

Бу ердаги куфр Ислом динидан чиқарадиган куфр бўлмай, балки мусулмон одам қилиши мумкин бўлмаган, кофир одам қиладиган ишни қилишдир. Тақиқланган бу уч ишни қилиш шариат амрига куфр келтириш, деганидир.

Шунинг учун ҳам мўмин-мусулмон эркак-аёллар бу ишда ўта ҳушёр бўлишлари, ҳайз пайтида жинсий яқинлик қилишдан ўзларини тийишлари лозим. Эркаклар ҳеч қачон бу ишга хотинларини мажбур қилмасинлар. Шариат бўйича ҳайз кўрган аёлларга ўзига оро бериб, пардоз-андоз қилмаслик, чиройли кийимларини кийиб, эрига кўринмаслик, эри ҳузурида шаҳватни қўзғатадиган гап-сўз ёки қилиқлар қилмаслик тавсия этилади.

Ҳайз пайтида содир бўлган жинсий яқинлик учун каффорот бериш вожиб, деган уламолар, «Хотин киши ўша ишга сабаб бўлса, монеълик қилмаса, гуноҳкор бўлади ва каффорот тўлайди», деганлар.

Ислом ҳайвоний нафси ва шаҳвати учун ўз соғлигига зарарли иш қилган одамни айбдор ҳисоблайди. Чунки Ислом бўйича киши нафсининг ҳам унда ҳаққи бор.

Шунингдек, унинг соғ­лигида оила аъзоларининг ва жамиятнинг ҳам ҳаққи бор. Мана шу асосга биноан, ҳайз пайтида жинсий яқинликка шароит яратган аёл ҳам айбдор ҳисобланади.

«Ҳадис ва ҳаёт» китобидан

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
383. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар .Қачон мўминнинг руҳи чиқса, икки фаришта қабул қилиб юқорига давоми...

3188 19:00 / 08.03.2024
293. Уқба ибн Омир Жуҳаний розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Биз туя боқар эдик. Навбатим келганда уларни кечаси яйловга олиб бордим. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи давоми...

6127 14:00 / 15.11.2019
1. Аллома Ибн Мунир айтади Пайғамбар алайҳис салом кўксларининг ёрилиши ва ул зотнинг бунга қилган сабрлари худди Аллоҳ таоло Забиҳуллоҳ Исмоил алайҳис саломни давоми...

4637 18:59 / 28.04.2017
429. Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Абу Толҳа Мадинада ансорийлар ичида энг бой одам эди. Молу мулкининг ичида Байруҳо номли боғ энг севимлиси давоми...

3969 13:00 / 06.11.2020