1447 йил 10 шаъбон | 2026 йил 29 январь, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Танловлар

ЭЪЛОН

11:35 / 05.02.2021 1890 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Маълумки, islom.uz портали шеърият мулкининг султони Алишер Навоий таваллудининг 580 йиллигини муносиб нишонлаш мақсадида «Арбаъин» номли танлов эълон қилган.

Ушбу танловда рўйхатдан ўтган аёл-қизларимиз ўртасидаги мусобақа шанба, 6 февраль куни соат 10:00 да ўтказилади. Эркаклар ўртасидаги мусобақа эса якшанба, 7 февраль куни соат 9:00 да бошланади. Шу куни ғолиблар ва ғолибалар аниқланиб, мукофотлар ва эсдалик совғалар топширилади.

Эслатиб ўтамиз, танлов икки йўналишда ўтказилади.

Биринчи йўналиш:

— ҳадисларнинг ўзбекча таржимасини айтиш.

— тўртликларни ифодали ўқиш.

Иккинчи йўналиш:

— ҳадисларнинг ўзбекча ва арабча матнини айтиш.

— ҳадиснинг ровийсини билиш.

— тўртликни ифодали ўқиш.

Ҳар икки йўналишда ҳам иштирокчилар билет танлашади. Ҳар бир билетда тўртта рақам бўлади. Иштирокчилар шу рақам остидаги ҳадис ва тўртликларни ёддан айтиб беришлари керак.

Ушбу тадбирга рўйхатдан ўтган иштирокчилар киришади.
«Арбаъин» танлови «Ҳилол-нашр» нашриётининг мажлислар залида бўлиб ўтади.

Манзил: Тошкент шаҳар, Чилонзор тумани, Сўгалли ота 5-уй.

«Арбаъин» танлови мусобақаларини islom.uz порталининг ижтимоий саҳифалари орқали кузатиб боринг.

Аллоҳ таоло хайрли ишларимизни бардавом қилсин!

Мавзуга оид мақолалар
2022 йил 27 август куни фазилатли шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳматуллоҳи алайҳ асос солган .Islom.uz порталининг йил сарҳисоби, тадбири бўлиб ўтади. Тадбирда давоми...

2043 18:30 / 25.08.2022
Islom.uz портали .МАЗҲАБЛАР mdash БИРЛИК РАМЗИ, шиори остида танлов эълон қилади.Танлов иштирокчиларидан қуйидаги мавзуларда мақола ҳамда араб, рус, инглиз, форс ва давоми...

2414 16:31 / 09.09.2021
Бизни иймон нури билан ризқлантирган Аллоҳ таолога Ўзининг жалолига муносиб хамду санолар бўлсин Роббимиздан гўзал хулқ ва одобларни қабул қилган, умматларга давоми...

2432 13:28 / 19.01.2023
Қуйидаги шеърий асар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг сийратларига бағишланган Шеърий асар Аҳмад Лутфий Қозончининг .Саодат асри қиссалари, номли давоми...

2284 15:00 / 18.05.2023