1447 йил 1 шаъбон | 2026 йил 20 январь, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Танловлар

«Islom.uz порталининг йил сарҳисоби»га марҳабо!

18:30 / 25.08.2022 2033 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

2022 йил 27 август куни фазилатли шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳматуллоҳи алайҳ асос солган «Islom.uz порталининг йил сарҳисоби» тадбири бўлиб ўтади.

Тадбирда портал томонидан ҳижрий 1443 йилда амалга оширилган ишларнинг сарҳисоби ва келгусидаги режалар, янги лойиҳаларнинг тақдимотлари намойиш этилиши режалаштирилган. 

Хусусан, бир қанча медиа лойиҳалар, веб-сайтлар, мобил иловалар ва яна кўплаб islom.uz портали томонидан ишлаб чиқилган янгиликлар билан танишишингиз мумкин. 

Тадбирга юртимизнинг таниқли уламолари ва блогерлар ташриф буюришади.

Шунингдек, тадбирда «Мазҳаблар — бирлик рамзи» шиори остида бўлиб ўтган танлов ғолиблари эълон қилиниб, қимматбаҳо мукофот ва эсдалик совғалар билан тақдирланади. 

Тадбир Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Сўгалли ота кўчаси 5-уй, «Ҳилол-нашр» нашриётининг мажлислар залида соат 14:00 да бошланади.

Анжуман маросими islom.uz порталининг ижтимоий саҳифаларида онлайн эфирга узатилади.

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Маълумки, islom.uz портали шеърият мулкининг султони Алишер Навоий таваллудининг 580 йиллигини муносиб нишонлаш мақсадида .Арбаъин, номли танлов эълон қилган.Ушбу давоми...

1882 11:35 / 05.02.2021
Маълумки, islom.uz портали .МАЗҲАБЛАР mdash БИРЛИК РАМЗИ, шиори остида танлов эълон қилган эди. Бугундан бошлаб 1чорак mdash ҳанафий мазҳабига оид мавзуда иштирокчиларимиз давоми...

2743 00:00 / 10.03.2021
.Тиловат аҳкомларини истасак Хусарий, овоз оҳанглари ҳаловатини истасак Абдулбосит Абдуссамад, хушуъни хоҳласак Миншавий, ёқимлилик билан бирга узун нафасдаги давоми...

2814 17:33 / 20.02.2023
Лаҳзалар емирар ҳаётим, Ҳар бир тонг умрчун қотилдир. Оҳ урар ошиқлар баёти, Аллоҳдан ўзгаси ботилдир Бир маъно излайман жавдираб, Боқаман mdash чор атроф давоми...

1800 12:43 / 18.05.2023