Рўйхатни беркитиш
Дарслар рўйхати
1447 йил 10 шаъбон | 2026 йил 29 январь, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Сийрат

Қайси кун муқаддасроқ? | Сийрат дарслари (239-дарс)

19:00 / 22.07.2023 3739 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

249. Авф ибн Молик Ашжаъий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларида тўққиз, саккиз ёки етти киши эдик. Шунда у зот: «Расулуллоҳга байъат қилмайсизларми?» дедилар. «Биз сизга байъат қилганмиз», дедик. «Расулуллоҳга байъат қилмайсизларми?» дедилар. «Биз сизга байъат қилганмиз», дедик. «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга байъат қилмайсизларми?» дедилар. «Биз қўлларимизни узатдик ва: «Биз сизга байъат қилганмиз. Яна нимага байъат қилайлик?» дедик. «Аллоҳга ибодат қилишга, Унга ҳеч нарсани ширк келтирмасликка, беш (вақт) намозга, итоат қилишингизга, – махфий сўзни пичирлаб айтдилар – одамлардан ҳеч нарса сўрамасликка», дедилар. Ўша одамлардан баъзиларининг қамчиси тушиб кетганда бировдан уни олиб беришни ҳам сўрамаганини кўрдим».

Муслим ривоят қилган.

250. Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга қулоқ осиб, итоат қилишга байъат қилганимизда у зот бизга: «Қодир бўлганингизча», дер эдилар».

Бухорий ва Муслим ривоят қилишган.

251. Амр ибн Аҳвас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«У Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бирга видолашув ҳажида ҳозир бўлган. Шунда у зот Аллоҳга ҳамду сано айтдилар, эслатдилар ва ваъз қилдилар. Сўнгра: «Қайси кун муқаддасроқ? Қайси кун муқаддасроқ? Қайси кун муқаддасроқ?» дедилар. «Ҳажжи акбар куни, эй Аллоҳнинг Расули», дейишди одамлар. Шунда у зот айтдилар: «Албатта, қонларингиз, молларингиз, шаън-обрўларингиз сиз учун худди шу кунингиз, шу юртингиз, шу ойингиз ҳурмати каби муқаддасдир. Огоҳ бўлинг! Жиноятчининг жинояти ўзига: ота боласига, бола отасига жиноят қилмайди. Огоҳ бўлинг! Албатта, мусулмон мусулмоннинг биродаридир. Мусулмон киши учун биродарининг у кўнгилдан чиқариб берганидан ташқари бирор нарсаси ҳалол бўлмайди. Огоҳ бўлинг! Жоҳилият рибосининг ҳаммаси бекордир, сизларга сармояларингиз (қолади), холос, (шунда) зулм ҳам қилмайсизлар, сизларга ҳам зулм қилинмайди. Лекин Аббос ибн Абдулмуттолибнинг  рибосининг бари бекордир. Огоҳ бўлинг! Жоҳилиятдаги қонлар қиймати ҳам бекордир. Қонларимиздан биринчи бўлиб бекор қилинадигани Ҳорис ибн Абдулмуттолибнинг қонидир. (У) Бану Лайсга эмизиш учун берилган эди, уни Ҳузайл (қабиласи) ўлдирди. Огоҳ бўлинг! Аёлларга яхши муомала қилинглар, чунки улар қўл остингиздаги асиралардир. Сизлар улардан бундан бошқасига эгалик қила олмайсизлар. Фақат очиқ-ойдин итоатсизлик қилишса, уларни ётоқларда тарк этинг. Ва уларни жони ачимайдиган тарзда уринглар. Агар сизга итоат қилишса, уларга бошқа йўл ахтарманг. Огоҳ бўлинг! Аёлларингиз зиммасида сизларнинг ҳақларингиз, сизларнинг зиммангизда аёлларингизнинг ҳақлари бор. Аёлларингиз зиммасидаги сизларнинг ҳақларингизга келсак, булар – сиз ёмон кўрган кишига тўшакларингизни бостирмасликликлари ва бундай (киши)нинг уйингизга киришига изн бермасликларидир.  Огоҳ бўлинг! Сизнинг зиммангиздаги уларнинг ҳақлари эса таомлари ва кийимлари хусусида уларга яхшилик қилишингиздир».

Термизий ва Ибн Можа ривоят қилишган.

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам» китобидан

Ушбу китоб Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2022 йил 30 ноябрдаги 03-07/9078-рақамли хулосаси асосида чоп этилган.

 

 

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ҳижратдан аввалги 1 йил, рабиъул аввал ойи нубувватнинг 13 йили мил. 621 йил октябрь Исро ва Меърож ҳодисаси юз берди ва беш маҳал намоз фарз қилинди.

2569 16:00 / 15.10.2021
Ҳаё иймоннинг шўъбасидир 231. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам .Иймон етмиш нечта ndash бошқа ривоятда олтмиш давоми...

5982 19:10 / 17.08.2019
. ,.443. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам .Рамазон ойи кирганда жаннат эшиклари очилади, дўзах давоми...

4065 13:00 / 04.12.2020
.Хушуъ, деб, аъзоларнинг сукунатда ва қалбнинг Аллоҳ билан бўлишига айтилади.Намозни гўзал қилиб адо этиш эса фарз, вожиб, суннат каби одобларини ўрнига давоми...

3546 13:00 / 15.11.2020