Рўйхатни беркитиш
Дарслар рўйхати
1447 йил 10 шаъбон | 2026 йил 29 январь, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Сийрат

Сийрат дарслари (45-дарс)

19:10 / 17.08.2019 5979 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ҳаё иймоннинг шўъбасидир 

231. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Иймон етмиш нечта – бошқа ривоятда: олтмиш нечташўъбадан иборатдир. Ҳаё иймоннинг шўъбасидир», дедилар».

Бухорий ва Муслим ривоят қилишган.

Бошқа ривоятда: «Унинг энг афзали – «Лаа илааҳа иллаллоҳ» дейиш ва энг кичиги – йўлдаги озор берадиган нарсани олиб ташлаш» зиёда қилинган.

Муслим ривоят қилган.

232. Аббос ибн Абдулмуттолиб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким Аллоҳни – Робб, Исломни – дин, Муҳаммадни – Расул деб рози бўлса, иймон таъмини тотган бўлади», дедилар».

Муслим ривоят қилган.

233. Абу Саъид Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: «Эй Абу Саъид, ким Аллоҳни – Робб, Исломни – дин, Муҳаммадни – Расул деб рози бўлса, унга жаннат вожиб бўлади».

Муслим ривоят қилган.

234. Суфён ибн Абдуллоҳ Сақафий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Эй Аллоҳнинг Расули, мен маҳкам тутадиган (бир) ишни айтинг», дедим. «Роббим Аллоҳдир», дегин ва сўнг мустақим тур», дедилар. «Эй Аллоҳнинг Расули, мен учун энг хавф қилган нарсангиз нима?» дедим. Шунда у зот ўз тилларини ушладилар ва: «Мана бу!» дедилар».

Муслим ва Термизий ривоят қилган.

 «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам» китобидан

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
876. Абдуллоҳ ибн Амр ибн Ос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади .Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам .Гуноҳларнинг каттаси кишининг ўз отаонасини сўкишидир,, давоми...

3847 19:00 / 08.04.2023
Қабасотун мин ҳаётир Росул 2қисмРасулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳаётларини ўрганишПайғамбарлик мўъжизалариданРасулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи давоми...

4772 20:12 / 28.04.2017
141. Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ўз аёлларидан бирининг ҳузурида эдилар. Мўминларнинг оналаридан бири бир давоми...

7583 21:00 / 15.02.2019
Ҳижратдан аввалги 13 йил, рабиъул аввал ойи мил. 610 йил февраль Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қамарий 40 ёш шамсий 38 ёшу тўққиз ойлик бўлганларида рост давоми...

3062 16:30 / 10.10.2021