Рўйхатни беркитиш
Дарслар рўйхати
1447 йил 10 шаъбон | 2026 йил 29 январь, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Сийрат

Сийрат дарслари (208-дарс) Эсноқ тутганда қўлни оғизга тутиш

00:00 / 10.12.2022 3363 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

801. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам акса урганларида юзларини қўллари ёки кийимлари билан тўсар ва овозларини пасайтирар эдилар».

Абу Довуд, Термизий ва Ҳоким ривоят қилишган.

802. Абу Мусо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Яҳудийлар Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларида у зотнинг «Ярҳамукумуллоҳу» дейишларини хоҳлаб, акса уришар эди. У зот бўлса: «Яҳдийкумуллоҳу ва юслиҳу болакум», дер эдилар».
Абу Довуд, Термизий ва Ҳоким ривоят қилишган.

803. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аллоҳ аксани ёқтиради ва эснашни ёқтирмайди. Бирортангиз акса уриб, Аллоҳга ҳамд айтса, уни эшитган ҳар бир мусулмонга унга «ярҳамукаллоҳу» дейиш вожиб бўлади. Аммо эснаш эса, шайтондандир. Бирортангизни эсноқ тутса, уни иложи борича қайтаришга уринсин. Бирортангиз эснаганида шайтон ундан кулади», дедилар».
Бухорий, Муслим ва Термизий ривоят қилишган.

804. Абу Саъид Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Бирортанизни эсноқ тутганида қўлини оғзига қўйсин, чунки шайтон киради», дедилар».
Муслим ривоят қилган.

805. Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким ажали етмаган бир беморни кўргани борганда унинг олдида етти марта: «Асъалуллоҳал азийм, Роббал аршил азийм ан юшфияка», деса, Аллоҳ унга ўша хасталикдан офият беради», дедилар».
Абу Довуд, Термизий ва Ҳоким ривоят қилишган.
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам» китобидан

 

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
. .Яъло розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам очиқ жойда изорсиз ғусл қилаётган одамни кўриб қолдилар. давоми...

5199 12:02 / 19.01.2020
1439 йил аввал дунё мусулмонлари учун жуда муҳим бир ҳодиса рўй берди. Ҳижрат ndash Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг Маккадан Мадинага сафарлари Ислом давоми...

5200 11:35 / 15.10.2017
471. Алий ибн Ҳусайндан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг жуфти ҳалоллари София розияллоҳу анҳо айтди .Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам давоми...

5072 14:00 / 29.01.2021
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг беморликлари ҳақида 199. Убайдуллоҳ ибн Абдуллоҳ ибн Утбадан ривоят қилинади.Оишанинг олдига кириб .Расулуллоҳ давоми...

7298 15:42 / 19.06.2019