Рўйхатни беркитиш
Дарслар рўйхати
1447 йил 10 шаъбон | 2026 йил 29 январь, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Сийрат

Сийрат дарслари (116-дарс). Набий алайҳиссалом душанба ва пайшанба кунлари рўза тутар эдилар

14:00 / 25.12.2020 3931 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

452. Абдуллоҳ ибн Амр розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам менга: «Эй Абдуллоҳ ибн Амр! Сен кечани бедор ўтказиб, доимо кундузнинг рўзасини тутар эмишсан? Агар сен шундай қиладиган бўлсанг, кўзинг заифлашади. Ким доимий рўза тутса, рўза тутмаган бўлади. Ойдан уч кун рўза тутиш ойнинг рўзасини тутиш кабидир»дедилар. «Менинг ундан ҳам кўпига тоқатим етади», дедим. «Унда, Довуднинг рўзасини тут. У бир кун тутиб бир кун очар ва тўқнашганда қочмас эди»дедилар».

Бухорий ва Муслим ривоят қилишган.

453. Абу Айюб Ансорий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким Рамазон рўзасини тутиб, кетидан шавволдан олти кун рўза тутса, йил бўйи рўза тутгандек бўлади», дедилар».

Муслим ривоят қилган.

454. Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам душанба ва пайшанбанинг рўзасини тутар эдилар».

Термизий, Насоий ва Ибн Ҳиббон ривоят қилишган.

455. Абу Зарр Ғифорий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: «Ҳой Абу Зарр! Бир ойдан уч кун рўза тутадиган бўлсанг, ўн уч, ўн тўрт ва ўн беш(инчи кунларнинг рўзаси)ни тут».

Термизий, Насоий ва Ибн Хузайма ривоят қилишган.

 

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам» китобидан

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
689. Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам БайтулМақдис томонга қараб намоз ўқир эдилар. Шунда .Гоҳо юзингнинг давоми...

4320 18:30 / 18.03.2022
11. Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади.Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар .Ўлганларни сўкманглар, чунки улар қилган амалларининг оқибатига етиб давоми...

8845 10:33 / 22.10.2018
Насронийлар мўғил қабилаларига уларни насроний динига киритиш учун даъватчиларини юборар эдилар. Туғёнкор золим Хулокухон ўзининг насроний хотини Зафархотун давоми...

4772 19:01 / 28.04.2017
Ҳижратдан аввалги 1 йил, рабиъул аввал ойи нубувватнинг 13 йили мил. 621 йил октябрь Исро ва Меърож ҳодисаси юз берди ва беш маҳал намоз фарз қилинди.

2569 16:00 / 15.10.2021