1447 йил 15 жумадис сони | 2025 йил 06 декабрь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Силаи раҳм

104-боб. Қул ҳам масъулдир

11:30 / 25.12.2020 2000 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Бобнинг номидан кўриниб турибдики, Исломда қулларнинг зиммасига ҳам маълум бир мажбуриятлар, масъулиятлар юклатилган. Улар тенг ҳуқуқли кишилар даражасига кўтарилган. Шундай экан, қуллар ҳам ўз масъулиятларини шараф билан адо этишлари лозим.

Ибн Умардан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Барчангиз роъийсиз ва барчангиз раъиятингиз учун масъулсиз. Одамларга раҳбар бўлган амир роъийдир. У ўз раъиятида масъулдир. Эр киши ўз аҳли байтининг роъийсидир. У ўз раъиятида масъулдир. Кишининг қули хожасининг молига роъийдир. У ўшанда масъулдир. Огоҳ бўлинглар! Барчангиз роъийсиз ва барчангиз ўз раъиятида масъулдир», дедилар».

Шарҳ: Бу ерда «роъий» дейилганда зиммасига масъулият юклатилган, ана шу масъулияти юзасидан жавобгар бўладиган раҳбар одам, «раъият» деганда эса ўша раҳбарнинг қўл остидагилари тушунилади.

Бунинг маъноси шуки, одамларга раҳбарлик қиладиган амир қўл остидагилар учун, уларнинг хавфсизлиги, таъминоти, назорати учун масъул бўлади. Қиёмат куни Аллоҳ таоло ҳар бир раҳбардан раъиятининг ҳақларини сўрайди.

Худди шунингдек, ҳар бир эркак ҳам ўз оиласининг бошлиғи сифатида оила аъзолари учун, уларнинг иймон-эътиқоди, одоб-ахлоқи, ибодати, ҳақ-ҳуқуқи, нафақаси учун масъулдир. Ҳар бир банда қиёмат куни ўз раъияти учун саволга тутилади.

Ушбу бобнинг мавзусига келсак, Исломда қул ҳам ўзига топширилган мол-мулк учун, хожасининг ишончи учун, ўзига топширилган нарсаларнинг тасарруфи учун масъул бўлади.

Демак, қул ҳам маълум бир ҳақ-ҳуқуқларга ва шу билан бирга, белгиланган мажбуриятлар, масъулиятларга эга бўлган тўлақонли фуқаро ҳисобланар экан. Аллоҳ таоло барча бандаларини тенг кўриб, уларга тенг имкониятлар ва мажбуриятлар юклагандир.

Шунинг учун Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Огоҳ бўлинглар! Барчангиз роъийсиз ва барчангиз раъиятингиз учун масъулсиз», деганлар.

Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг завжалари Оишанинг озод қилган қуллари Абдуллоҳ ибн Саъд айтади:

«Абу Ҳурайранинг «Хожасига итоат қилган қул Аллоҳ азза ва жаллага итоат қилган бўлади. Агар у хожасига осийлик қилса, батаҳқиқ, Аллоҳ азза ва жаллага ҳам осийлик қилган бўлади», деганини эшитдим».

Шарҳ: Бу ҳадисда қуллар ўз хожаларининг ҳаққини адо этишга тарғиб қилинмоқда. Бу тарғиб шу даражага етганки, қулнинг хожасига итоат қилиши Аллоҳ таолога итоат қилгандек бўлади. Шунингдек, қулнинг хожасига қилган итоатсизлиги Аллоҳ таолога нисбатан итоатсизлик дея баҳоланган.

«Одоблар хазинаси» китобидан

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Бир аёл ҳар сафар ўғилларидан биронтасини хулқида ёмон ўзгаришни кўрса, дарров садақа қилиб, таом тарқатар ва .Молларидан садақа ол. Бу билан уларни давоми...

2399 21:08 / 11.11.2022
. Саъид ибн Мусайяб .Киши ўзидан кейин фарзандининг қилган дуоси ила кўтарилади,, деди ва .Мана бундай,, деб икки қўлини кўтарди,. Шарҳ .Бир одам вафот этгач, давоми...

3898 12:52 / 23 февраль
Абу Ҳурайрадан ривоят қилинади.Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам .Албатта, киши ўзининг ҳусни хулқи ила кечалари бедор бўлганнинг даражасини топади,, давоми...

1352 09:00 / 16.02.2023
. Яҳё ибн Убайдуллоҳ Маданийдан, у отасидан ривоят қилади.Мен Абу Ҳурайранинг худди шу гапларни Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан ривоят қилганини давоми...

1848 14:35 / 17.05.2024
Аудиолар

211053 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

130314 14:35 / 11.08.2021