Рўйхатни беркитиш
Дарслар рўйхати
1447 йил 1 шаъбон | 2026 йил 20 январь, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Сийрат

Сийрат дарслари (81-дарс). Рукуъ ва сажда ҳаққини тўлиқ адо этинг!

15:30 / 17.04.2020 5618 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

351. Нуъмон ибн Муррадан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ароқхўр, ўғри ва зинокор ҳақида нима дейсизлар?» дедилар. Бу улар ҳақида ҳукм нозил бўлишидан аввал эди. «Аллоҳ ва Унинг Расули билувчи», дейишди. «Улар фаҳш ишлардир. Уларда уқубат бордир. Ўғриликнинг энг ёмони намозини ўғирлашдир»дедилар. «Қандай қилиб намозни ўғирлайди, эй Аллоҳнинг Расули?» дейишди. «Сажда ва рукуъини тугал қилмайди»дедилар».

Молик, Байҳақий, Аҳмад, Ибн Хузайма, Ибн Ҳиббон ва Ҳоким ривоят қилишган.

352. Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:

«Бир киши Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан тунги намоз ҳақида сўради. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Тунги намоз икки ракат, икки ракатдандир. Агар бирингиз тонг отиб қолишидан қўрқса, бир ракат ўқийди, бу намозини витр (тоқ) қилиб беради»дедилар».

Бухорий ва Муслим ривоят қилишган.

353. Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ҳайз кўрувчининг намозини Аллоҳ фақат химор (Химор – аёл кишининг боши ва кўксини тўсиб турадиган рўмолга ўхшаш нарса) билан қабул қилади», дедилар».

Абу Довуд, Термизий ва Ибн Можа ривоят қилишган.

 «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам» китобидан

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
372. Убай ибн Каъб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Бир одам бор эди, мен ундан кўра уйи масжиддан узоқроқ кишини билмайман. У намозга бехато келарди. Шунда унга давоми...

3391 19:00 / 17.02.2024
Икки азондан мурод азон ва иқоматдир. . .Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам.Азон ва иқомат орасидаги дуо рад давоми...

3408 11:09 / 30.08.2020
Ҳижрий 1 йил, 1 рабиъул аввал, душанбага ўтар кечаси мил. 622 йил 12 сентябр Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Ясриб Мадина вилоятининг илк қишлоғи Қубога давоми...

1931 14:20 / 18.10.2021
732. Савбон розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам .Ҳали умматлар сизга қарши худди очкўзлар лаганларига ташлангандек давоми...

4999 19:00 / 24.06.2022