Рўйхатни беркитиш
Дарслар рўйхати
1447 йил 25 ражаб | 2026 йил 14 январь, чоршанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Сийрат

Ҳар бир маст қилувчи ҳаромдир | Сийрат дарслари (318-дарс)

19:00 / 21.02.2025 1922 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

584. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«У шундай деди: «Таомнинг энг ёмони келган одам қайтарилиб, бош тортган одам даъват қилинадиган зиёфатнинг таомидир. Ким даъватга ижобат қилмаса, батаҳқиқ, Аллоҳга ва Унинг Расули соллаллоҳу алайҳи васалламга осий бўлади».

Бухорий ва Муслим ривоят қилишган.

585. Абу Қатода розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Бирортангиз (ичимлик) ичса, идиш ичига нафас чиқармасин», дедилар».

Бухорий ва Муслим ривоят қилишган.

586. Саҳл ибн Саъд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга ичимлик келтирилди. У зот ундан ичдилар. Ўнг тарафларида бир бола бор эди. – Бошқа ривоятда: қавмнинг энг кичиги. – Чап тарафларида ёши катталар бор эди. Шунда у зот болага: «Анавиларга беришимга изн берасанми?» дедилар. «Аллоҳга қасамки, Эй Аллоҳнинг Расули, сиздан қолган насибамга бировни раво кўрмайман», деди бола. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам (идишни) унинг қўлига узатдилар».

Бухорий ва Муслим ривоят қилишган.

587. Абдуллоҳ ибн Амр розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Кўпи маст қилган нарсанинг ози ҳам ҳаромдир», дедилар».

Насоий, Ибн Можа, Абу Довуд ва Термизий ривоят қилишган.

588. Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аллоҳ хамрни, унинг ичувчисини, қуйиб берувчисини, сотувчисини, сотиб олувчисини, сиқувчисини, сиқтирувчисини, кўтарувчисини ва кўтартирувчисини лаънатлади», дедилар».

Абу Довуд ва Ибн Можа ривоят қилишган.

589. Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ҳар бир маст қилувчи хамрдир. Ҳар бир маст қилувчи ҳаромдир. Ким бу дунёда хамр ичиб, уни тарк қилмай ўлиб кетсаю, тавба қилмаса, охиратда уни ичмайди», дедилар».

Бухорий ва Муслим ривоят қилишган.

(Бу ҳадисдаги «охиратда уни ичмайди» деган жумла қиёс учун гапирилган. Жаннатийларнинг ҳеч бир таоми бу дунёникига ўхшамайди. Хусусан, ичимликлари ҳам. Юқоридаги жумланинг маъносига кўра, бу дунёда хамр ичиб, уни тарк қилмай ва тавба ҳам қилмай ўтган одамлар жаннатга кирмайдилар. Валлоҳу аълам. – Тарж.)

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам» китобидан

Ушбу китоб Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2022 йил 30 ноябрдаги 03-07/9078-рақамли хулосаси асосида чоп этилган.

 

 

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
498. Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади .Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ансориялардан бўлган Умму Синан исмли бир аёлга .Биз билан ҳаж давоми...

1952 19:00 / 21.09.2024
Икки азондан мурод азон ва иқоматдир. . .Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам.Азон ва иқомат орасидаги дуо рад давоми...

3387 11:09 / 30.08.2020
32. Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам унга .Эй икки қулоқли, дедилар,. Яъни, мутойиба қилдилар.Абу Довуд ва давоми...

7571 11:01 / 05.11.2018
272. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам .Ким бир илмдан сўралсаю, шунда у ўшани яширса, Қиёмат куни Аллоҳ уни давоми...

6209 15:45 / 11.10.2019