Рўйхатни беркитиш
Дарслар рўйхати
1447 йил 9 шаъбон | 2026 йил 28 январь, чоршанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Сийрат

Сийрат дарслари (146-дарс). Битта қўй сўйиб бўлса ҳам тўй қилинг!

17:00 / 23.07.2021 4572 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

542. Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Абдурроҳман ибн Авф Мадинага келганда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам уни Саъд ибн Робийъ Ансорий билан биродар қилиб қўйдилар. Ансорийнинг иккита хотини бор эди. Шунда у Абдурроҳманга моли ва аҳлининг ярмини бермоқчи бўлди. У эса: «Аллоҳ сенинг аҳлингга ҳам, молингга ҳам барака берсин. Менга бозорни кўрсатиб қўйинглар», деди. У бозордан қурт ва сариёғ орттириб келди. Бир оз вақтдан кейин уни Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам эгнида сариқ бўёқли кийим билан кўриб, унга: «Нима гап, Абдурроҳман?» дедилар. «Ансорийлардан бир аёлга уйландим», деди. «Унга (маҳрига) нима бердинг?» дедилар. «Бир данак вазнича тилла», деди. «Битта қўй сўйиб бўлса ҳам тўй қил», дедилар».

Бухорий ва Муслим ривоят қилишган.

543. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига бир киши келиб: «Ансорийлардан бир аёлга уйландим», деди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам унга: «Унга назар солдингми? Ансорийларнинг кўзларида бир нарсаси бўлади», дедилар. «Унга назар солдим», деди. «Унга қанча (маҳр)га уйландинг?» дедилар. «Тўрт увқияга», деди. Шунда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам унга: «Тўрт увқияга? Худди кумушни мана шу тоғнинг ёнбағридан қўпориб олаётганга ўхшайсизлар-а! Бизда сенга берадиган нарсамиз йўқ. Лекин бирор гуруҳ билан юборишимиз мумкин. Шояд, бирор нарса топсанг!» дедилар. Сўнг Бану Абасга гуруҳ юбордилар ва ҳалиги одамни улар билан жўнатдилар».

Муслим ривоят қилган.

Увқия – кумуш пулнинг ўлчови. Бир увқия қирқ дирҳамга тенгдир. Тўрт увқия 160 дирҳамга тенг.

* * *

544. Уқба ибн Омир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Албатта, вафо қилиниши энг ҳақли шарт фаржларни ҳалол қилиб олганингиздаги (никоҳдаги) шартдир», дедилар».

Бухорий ва Муслим ривоят қилишган.

 

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам» китобидан

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ҳижратдан аввалги 51 йил, рабиъул аввал ойи мил. 573 йил март охири ёки апрель боши Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам икки ёшга тўлиб, кўкракдан сут эмишдан чиқарилдилар.

2541 16:00 / 08.10.2021
686. Абу Саъид Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Бир одам бошқа бир кишининг кечаси .Қул ҳуваллоҳу аҳад,ни қайтариб чиққанини эшитди. У тонг оттирганда давоми...

5171 20:00 / 11.03.2022
297. Абу Саламадан ривоят қилинади .Оиша розияллоҳу анҳонинг ҳузурларига кирсам, унинг эмикдош акаси бор экан. Шунда ундан Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг давоми...

3304 19:00 / 20.10.2023
Макка фатҳи куниРасули акрам амакилари ва эмикдошлари, Ислом душманларига қарши жангларда мислсиз шижоат кўрсатган амир Ҳамза Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи давоми...

4238 19:04 / 28.04.2017