Рўйхатни беркитиш
Дарслар рўйхати
1447 йил 2 шаъбон | 2026 йил 21 январь, чоршанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Сийрат

Сийрат дарслари (90-дарс). Намозни интизор бўлиб кутиш

13:30 / 19.06.2020 5071 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

376. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Сизларни Аллоҳ хатоларни ўчирадиган, даражаларни кўтарадиган нарсага далолат қилайми?» дедилар. «Албатта, эй Аллоҳнинг Расули», дейишди. «Қийинчиликларга қарамай таҳоратни яхшилаб қилиш, масжидларга қадамни кўпайтириш ва намоздан сўнг намозни интизор бўлиб кутиш. Ана ўша сизлар учун «муробит»ликдир»дедилар».

Муслим ривоят қилган.

Чегарани қўриқлаб турадиган одам «муробит» дейилади.

377. Абу Зарр Ғифорий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ҳар бирингиздан ҳар бўғимига садақа лозим бўлади. Демак, ҳар бир тасбиҳ садақадир, ҳар бир ҳамд садақадир, ҳар бир таҳлил (Лаа илааҳа иллаллоҳ) садақадир ва ҳар бир такбир садақадир. Амру маъруф садақадир. Наҳйи мункар садақадир. Ўшаларнинг ўрнига чошгоҳда икки ракат намоз ўқиш кифоя қилади»дедилар».

Муслим ривоят қилган.

378. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: «Бирингиз ташаҳҳудни ўқиганидан кейин Аллоҳдан тўрт нарсанинг ёмонлигидан паноҳ сўрасин: «Аллоҳим, Сен ила жаҳаннам азобидан, қабр азобидан, тириклик ва ўликлик фитнасидан ҳамда масиҳ дажжолнинг фитнасидан паноҳ сўрайман», десин».

Бухорий ва Муслим ривоят қилишган.

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам» китобидан

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
.Муҳаббат, сўзи .ҳубб, сўзининг ўзагидан олинган бўлиб, аслида лозим тутиш ва сабот маъноларини англатади. Бирор нарсага муҳаббат қўйган одам мазкур маҳбубни лозим давоми...

8704 10:47 / 01.04.2017
155. Абу Мусо Ашъарий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига бир гуруҳ ашъарийлар билан келдим. Биз у зотдан улов давоми...

6168 13:45 / 08.03.2019
1. Намознинг биринчи ташаҳҳудида.2. Намознинг охирги ташаҳҳудида.3. Жаноза намозининг иккинчи такбиридан кейин.4. Ийд, Жумъа намозлари хутбасида ва бошқа давоми...

5798 17:29 / 30.03.2018
. .Абу Саъийд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам .Бирингиз ўз аҳлига яқин келсаю, сўнгра яна қайтишни ирода қилса, давоми...

3269 17:30 / 08.03.2020