Рўйхатни беркитиш
Дарслар рўйхати
1447 йил 10 шаъбон | 2026 йил 29 январь, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Сийрат

Сийрат дарслари (75-дарс). Суббуҳун – Аллоҳ таолонинг исмларидан

13:40 / 06.03.2020 6227 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

336. Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам етти аъзо билан сажда қилишга амр қилиндилар – кийим ва сочни йиғиштирмасдан – «пешона, икки қўл, икки тизза ва икки оёқнинг учлари билан».

Бухорий ва Муслим ривоят қилишган.

Бошқа ривоятда шундай келган: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: «Қуйидагилар билан сажда қилишга буюрилдик....»

Бухорий ривоят қилган.

Ва бошқасида шундай дейилган: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Етти аъзо билан сажда қилишга буюрилдим; «Пешона билан, – деб қўллари билан бурунларига ишора қилдилар, – икки қўл, икки тизза ва икки оёқнинг учлари билан, кийим ва сочни йиғиштирмаслигимга»дедилар».

Бухорий ривоят қилган.

 

337. Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам рукуъ ва саждаларида: «Суббуҳун, Қуддусун Роббул малаикати вар-Руҳ», дер эдилар».

Муслим ривоят қилган.

Суббуҳун – Аллоҳ таолонинг исмларидан бўлиб, «нуқсонлардан пок» маъносини билдиради.

Қуддус исми эса, «покланган» маъносини билдиради.

Ар-Руҳдан мурод, Жаброил алайҳиссаломдир.

 

338. Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам рукуъ ва саждаларида: «Субҳанакаллоҳумма Роббинаа ва биҳамдика. Аллоҳуммағфирлий», дер эдилар». Қуръонни таъвил қилардилар».

Бухорий ва Муслим ривоят қилишган.

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам» китобидан

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Йигирма иккинчи суннатОиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади. Мен жунублик асарини Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг кийимларидан ювиб қўяр эдим. У зот давоми...

3368 14:30 / 06.07.2019
41. Асвад ибн Язийд Нахаъий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Оиша розияллоҳу анҳодан .Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам уйларида нима қилар эдилар, деб сўрадим. давоми...

7697 13:04 / 14.11.2018
У зот соллаллоҳу алайҳи васалламнинг душманларига ва мухолифларига муомалалари давоми167. Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади.У киши .Эй Аллоҳнинг Расули, давоми...

6528 13:00 / 06.04.2019
. .Амр ибн Ҳурайс розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг минбарда турганларини кўрдим. Бошларида қора салла, унинг давоми...

3247 13:30 / 13.09.2020