Рўйхатни беркитиш
Дарслар рўйхати
1447 йил 9 шаъбон | 2026 йил 28 январь, чоршанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Сийрат

Сийрат дарслари (61-дарс). Эй биродаримнинг қизи, ажабланяпсанми?

16:20 / 29.11.2019 6145 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

298. Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:

«Бизлардан бирортамиз ҳайз кўрган бўлса ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам уни қучоқламоқчи бўлсалар, ҳайзининг аввалида иштон кийишга буюрар, сўнгра қучоқлар эдилар. Қай бирингиз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шаҳватларига молик бўлганларидек шаҳватига молик бўла олар эди?»

Бухорий ва Муслим ривоят қилишган.

299. Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам масжидда эътикоф ўтирганларида бошларини мен томонга чиқарар эдилар. Мен ҳайзли ҳолимда уни тараб қўяр эдим».

Бошқа ривоятда: «Ҳайз ҳолимда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг бошларини ювиб қўяр эдим», дейилган.

Бухорий ва Муслим ривоят қилишган.

300. Кабша бинт Каъб ибн Молик розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:

У Абу Қатоданинг ўғлининг хотини эди. «Абу Қатода (уйимизга) кирди. Мен унинг таҳоратига сув қуйиб бердим. Шунда бир мушук келиб, ундан ичди. У эса, ичиб олиши учун идишни унга энгаштириб тутди. У ўзига қараётганимни кўрди ва: «Эй биродаримнинг қизи, ажабланяпсанми?» деди. «Ҳа», дедим. «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Албатта, у (мушук) нажас эмас, у сизларнинг атрофингизда айланиб юрувчилардандир, деганлар», деди».

Абу Довуд, Термизий, Насоий, Ибн Можа, Ибн Хузайма, Ибн Ҳиббон ва Ҳоким ривоят қилишган.

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам» китобидан

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Абу Барза розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади Жулайбиб ансорлардан бўлган кичик жуссали, уйжой ва молмулкка эга бўлмаган камбағал бир киши эди. Пайғамбар давоми...

4055 20:05 / 28.04.2017
Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. У киши айтадилар.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам бир соъдан беш муддгача бўлган сув билан ғусл қилар эдилар ва бир мудд давоми...

4538 11:35 / 13.10.2019
600. Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади .Умар ибн Хаттоб Шом томон йўлга чиқди. У Сарғга етганда, унга Ажноднинг аҳлидан Абу Убайда Жарроҳ ва давоми...

2408 19:00 / 28.02.2025
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг беморликлари ҳақида 199. Убайдуллоҳ ибн Абдуллоҳ ибн Утбадан ривоят қилинади.Оишанинг олдига кириб .Расулуллоҳ давоми...

7296 15:42 / 19.06.2019