Рўйхатни беркитиш
Дарслар рўйхати
1447 йил 9 шаъбон | 2026 йил 28 январь, чоршанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Тазкия

Иффат – зинодан сақланишдир | Тазкия дарслари (319-дарс)

19:00 / 01.03.2025 2301 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Иффатнинг бошқа бир маъноси – зинодан сақланишдир. Бу ҳақда Аллоҳ таоло шундай марҳамат қилади:

ﭥ ﭦ ﭧ ﭨ ﭩ ﭪ ﭫ ﭬ ﭭ ﭮ

«Никоҳ(имкони)ни топа олмаганлар, то Аллоҳ уларни Ўз фазлидан бой қилгунича, иффатларини сақласинлар» (Нур сураси, 33-оят).

Ушбу оятда уриниш ва ҳаракатлар билан ҳам никоҳли бўлиш имконини топа олмаганлар нима қилишлари лозимлиги баён этилмоқда.

Никоҳга имкон топа олмаяпман, деб ҳаром йўлга юриб кетмасинлар. Иффатларини сақласинлар.

Ҳалолга имкон топа олмаганлар учун ҳаромдан иффатларини сақлашнинг энг яхши йўлини эса Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам кўрсатиб берганлар:

عَنْ عَبْدِ اللهِ بْنِ مَسْعُودٍ رَضِي اللهُ عَنْهُ: قَالَ لَنَا رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: «يَا مَعْشَرَ الشَّبَابِ، مَنِ اسْتَطَاعَ مِنْكُمُ الْبَاءَةَ فَلْيَتَزَوَّجْ، فَإِنَّهُ أَغَضُّ لِلْبَصَرِ، وَأَحْصَنُ لِلْفَرجِ، وَمَنْ لَمْ يَسْتَطِيعْ فَعَلَيْهِ بِالصَّوْمِ، فَإِنَّهُ لَهُ وَجَاءٌ». رَوَاهُ الْبُخَارِيُّ وَمُسْلِمٌ.

Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бизга:

«Эй ёшлар жамоаси, сиздан ким никоҳга қодир бўлса, уйлансин, чунки у (уйланиш) кўзнинг тийилиши ва фаржнинг поклигидир. Ким қодир бўлмаса, унга рўза лозим, чунки у (рўза) анинг учун бичилишдир», дедилар».

Бухорий ва Муслим ривоят қилишган.

Яъни рўза тутиб юрса, шаҳвати қўзиши камая­ди, иффатини сақлаш осонлашади.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам никоҳга қодир бўла олмаганларни Аллоҳ таоло Ўз фазлидан бой қилиб қўйишининг йўлларидан бирини ҳам кўрсатиб берганлар:

عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِي اللهُ عَنْهُ قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: «ثَلَاثَةٌ حَقٌّ عَلَى اللهِ عَوْنُهُمْ: الْمُجَاهِدُ فِي سَبِيلِ اللهِ، وَالْمُكَاتَبُ الَّذِي يُرِيدُ الْأَدَاءَ، وَالنَّاكِحُ الَّذِي يُرِيدُ الْعَفَافَ». رَوَاهُ التِّرْمِذِيُّ.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Уч кишига Аллоҳ учун ёрдам бериш ҳақдир: Аллоҳнинг йўлида ғазот қилувчига, шарт­номасини адо этишни истаган мукотабга ва иффатни ирода қилиб никоҳни хоҳлаганга», дедилар».

Термизий ривоят қилган.

Аллоҳнинг йўлида жиҳод қилишни истаган мужоҳид ғозийга пул-мол ва бошқа нарсалар ила ёрдам бериш қанчалик савоб иш экани ҳаммага маълум. Уйланиб, иффатини сақламоқчи бўлган шахсга ёрдам бериш ҳам қанчалик савобли иш экани ушбу ҳадисдан очиқ-ойдин англашилиб турибди.

Иффат фақат ёшлар учун эмас, кексалар учун ҳам фазилатдир. Аллоҳ таоло бу ҳақда марҳамат қилиб, қуйидаги ояти каримани нозил қилган:

ﭧ ﭨ ﭩ ﭪ ﭫ ﭬ ﭭ ﭮ ﭯ ﭰ ﭱ ﭲ ﭳ ﭴ ﭵ ﭶﭷ ﭸ ﭹ ﭺ ﭻﭼ ﭽ ﭾ ﭿ ﮀ

«Аёллардан (кексайиб) ўтириб қолган, никоҳни умид қилмайдиганларига зийнатларини кўз-кўз қилмаган ҳолда кийимларини қўйишларида гуноҳ йўқдир. Иффатларини сақласалар, ўзлари учун яхшидир. Аллоҳ ўта эшитувчидир, ўта билувчидир» (Нур сураси, 60-оят).

Ушбу оятдаги «кийимлари»дан мурод катта ёпинчиқ ва устдан кийиладиган ридодир.

Аёл киши ўта қариб, никоҳдан умуман умидсиз бўлиб қолганида паранжи-чиммат қилмаслигига рухсат бор. Лекин шундай бўлса ҳам, иффатларини сақлаганлари ўзлари учун яхшидир.

«Руҳий тарбия» китобининг 2-жузи асосида тайёрланди

Ушбу китоб Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2021 йил 14 апрелдаги 03-07/2439-рақамли хулосаси асосида чоп этилган.

 

 

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Маҳзунлик йилиАллоҳ таолога беадад ҳамду саноларимиз, Пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафо соллаллоҳу алайҳи васалламга эса беҳисоб салавоту дурудларимиз давоми...

5425 18:30 / 14.03.2017
.Байъат, арабча сўз бўлиб, луғатда .сотиш, маъносини англатади. Истилоҳда эса давлат бошлиғиликка номзод одамнинг бошлиқ бўлишига рози бўлган шахснинг унга давоми...

4977 21:10 / 20.04.2019
Аллоҳ таоло .Аллоҳ сизларни Ўз азобидан огоҳ қиладир. Аллоҳ бандаларига меҳрибон Зотдир,, деган Оли Имрон, 30.Шарҳ Ҳазир бўлиш келажакда бўладиган ишларда ҳушёр ва давоми...

4095 05:00 / 01.03.2017
.Сўфий, ва .тасаввуф, сўзларининг луғавий маънолари ҳақидаги тортишув уларнинг истилоҳий маъноси борасида ҳам давом этади.Муҳаммад Юсуф Мусо таҳқиқ қилган давоми...

9075 10:01 / 31.10.2018