Рўйхатни беркитиш
Дарслар рўйхати
1447 йил 9 шаъбон | 2026 йил 28 январь, чоршанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Тазкия

Тазкия 195-дарс. Ғазабнинг амалий давоси

19:00 / 06.08.2022 4585 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Сулаймон ибн Сурад розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Икки киши Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларида сўкишиб қолди. Иккисидан бирининг кўзлари қизариб, томирлари бўртиб чиқа бошлади. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Мен агар у айтса, ундаги бу нарса кетадиган калимани биламан. У «Аъузу биллаҳи минаш-шайтонир рожийм»дир», дедилар.

Бас, у: «Менда жиннилик бор деб ўйлайсанми?» деди».

Тўртовлари ривоят қилишган.

Ғазаби чиқишининг олдини олиш ниятида бўлган одам «Аъузу биллаҳи минаш-шайтонир рожийм»ни айтиб юрмоғи лозим.

Абу Зарр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бизга:

«Сизлардан кимда-ким ғазабланса, тик турган бўлса, ўтириб олсин, ғазаби кетса кетди, бўлмаса ёнбошласин», дедилар».

Абу Довуд ва Аҳмад ривоят қилишган.

Албатта, бу ишларнинг ғазабни сўндириши тажрибада ҳам собит бўлган.

Имом Абу Довуд Абу Воил Оссдан қуйидаги ривоятни келтиради: «Урва ибн Муҳаммад Саъдийнинг олдига кирган эдик. Бир одам гапириб, унинг ғазабини қўзғади. Шунда у ўрнидан туриб, таҳорат қилди. Сўнгра: «Отам менга бобом Атийя розияллоҳу анҳудан ушбу ривоятни айтиб берган эди», деб қуйидагиларни айтди:

Атийя Саъдий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Ғазаб шайтондандир. Шайтон эса оловдан яратилгандир. Олов сув билан ўчирилади. Кимнинг ғазаби келса, таҳорат қилиб олсин», дедилар».

Абу Довуд ривоят қилган.

Албатта, мазкур ва шунга ўхшаш чоралар ғазабни қайтариш учун қўлланиладиган ёрдамчи чоралардир. Ғазабнинг асосий чораси эса Аллоҳга бўлган иймон, қиёматдан умидворликдир. Ғазаби чиққан одам дарҳол Аллоҳ таолони эслаши, У Зот ҳар бир нарсани кўриб-билиб турганини ва ҳамма нарсани ҳисоб-китоб қилиши шубҳасизлигини ёдга олиши зарур.

Шунингдек, ғазабни ишга солиб ёмонлик қилса, қандай жазо олишини, ғазабини ютиб ортга қайтса, қандай савоблар олишини ўйлаши лозим.

«Руҳий тарбия» китоби асосида тайёрланди

 

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам мушкул тушганда .Улуғ ва Ҳалийм бўлган, улуғ Аршнинг Роббиси бўлган, осмонлару давоми...

50968 05:00 / 01.03.2017
Аллоҳ таоло Каҳф сурасининг сўнгги оятида шундай марҳамат қилади .Мен ҳам сизларга ўхшаган башарман, холос. Менга, шубҳасиз, илоҳингиз битта илоҳ экани ваҳий давоми...

3538 19:00 / 17.07.2021
Қавлибора ила адо этиладиган зикрлар иккига Қуръон ва Суннатда сийғасилафзлари келган ва мазкур икки манбада сийғаси келмаган зикрларга тақсимланади.Аввало давоми...

6432 05:00 / 28.02.2017
Ривоят қилинишича, Аллоҳ Шайтонни лаънатлаган пайтда Шайтон муҳлат сўради. Аллоҳ унга қиёматга қадар муҳлат берди. Шунда Шайтонndash Иззатинг ва Жалолинг ҳаққи, давоми...

4415 16:17 / 04.11.2018