Рўйхатни беркитиш
Дарслар рўйхати
1447 йил 15 жумадис сони | 2025 йил 06 декабрь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Тазкия

Тазкия дарслари (79-дарс). Закот олишнинг нозик одоблари

15:30 / 04.04.2020 6549 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Закотни олувчи Қуръонда зикр қилинган саккиз синфдан бири бўлиши лозим. Унинг зиммасида бир неча вазифа бор:

Биринчи одоб: Аллоҳ таоло уни ғамга солган нарсани йўқ қилиш учун закот ибодатини жорий қилганини фаҳмласин ва барча ғамини йиғиб, битта ғамга – Аллоҳ таолонинг розилигини топишга айлантирсин.

Иккинчи одоб: Берувчига ташаккур айтиб, унинг ҳаққига дуо қилсин. Лекин бу иши сабабнинг шукри миқдорида бўлсин. Чунки ҳадисда келганидек, «Одамларга ташаккур қилмаган Аллоҳга шукр қилмас».

Берилган нарса оз бўлса, уни оз санамаслик шукрнинг тугал бўлишидандир. Берилган нарсани ёмонламаслик, айбини беркитиш керак. Буларнинг ҳеч бири неъматни Аллоҳ таолодан кўришга зид келмайди. Воситани восита деб билмаслик жоҳилликдир. Воситани асл деб билиш эса мункирликдир.

Учинчи одоб: Ўзига берилган нарсага назар солсин. Ҳалол нарса бўлмаса, мутлақо олмасин. Чунки бировнинг молидан чиқарилган закот закот эмас. Агар шубҳали нарса бўлса, ўзини олиб қочсин. Иложсиз қолгандагина ҳожатига ярашасини олсин.

Тўртинчи одоб: Ўзига мубоҳ бўлган миқдорда олсин. Ҳожатидан кўпни олмасин. Агар қарздор бўлса, қарзидан ортиқни олмасин.

ихтиёрий садақа ҳақида

Бошқа ибодатлардаги каби, садақа ва хайр-эҳсонда ҳам фарзу вожибдан кейинги ўринда ихтиёрийси туради. Албатта, садақанинг бу тури ҳам соҳибининг ўзига катта фойдалар келтиради.

عَنْ أَنَسٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ مصلى الله عليه وسل قَالَ: «إِنَّ الصَّدَقَةَ لَتُطْفِئُ غَضَبَ الرَّبِّ، وَتَدْفَعُ عَنْ مِيتَةِ السُّوءِ». رَوَاهُ التِّرْمِذِيُّ

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Албатта, садақа Роббнинг ғазабини ўчиради ва ёмон ўлимни даф қилади», дедилар».

Термизий ривоят қилган.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Қай бир киши ҳалол-покдан садақа қилса, Аллоҳ ҳалол-покдан бошқани қабул ҳам қилмайди, албатта, Раҳмон у(садақа)ни ўнг қўли билан қабул қилиб олади. Агар у бир дона хурмо бўлса ҳам Раҳмоннинг кафтида ўсади. Ҳаттоки тоғдан ҳам катта бўлиб кетади. Худди бирингиз тойчоғи ёки бўталоғини тарбия қилганидек», дедилар».

Бешовларидан фақат Абу Довуд ривоят қилмаган.

Термизий:

«Бунинг тасдиғи Аллоҳ азза ва жалланинг Китобидадир: «Аллоҳ рибони нобуд қилур ва садақаларни ўстирур»ни зиёда қилган.

وَعَنْهُ عَنِ النَّبِيِّ مصلى الله عليه وسل قَالَ: «مَا مِنْ يَوْمٍ يُصْبِحُ الْعِبَادُ فِيهِ إِلَّا مَلَكَانِ يَنْزِلَانِ فَيَقُولُ أَحَدُهُمَا: اللَّهُمَّ أَعْطِ مُنْفِقًا خَلَفًا، وَيَقُولُ الْآخَرُ: اللَّهُمَّ أَعْطِ مُمْسِكًا تَلَفًا». رَوَاهُمَا الشَّيْخَانِ وَالنَّسَائِيُّ.

Яна ўша кишидан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Бандалар тонг оттирган ҳар бир кунда албатта икки фаришта нозил бўлади. Улардан бири: «Аллоҳим! Инфоқ қилувчига ўринбосар бергин», дейди. Иккинчиси эса: «Аллоҳим! Мумсикка йўқотиш бергин», дейди», дедилар».

Иккисини икки Шайх ва Насоий ривоят қилишган.

Садақа эса сиртдан молнинг озайишига ўхшаб кўринса ҳам, аслида, Аллоҳ таоло садақаси берилган молни баракали қилиб қўяди. У эгасига юқади, бахт-саодат келтиради ва бало-офатлардан сақлайди.

Садақа ва хайр-эҳсон берувчи қўл яхши қўл, баракали қўл, хайр-эҳсонли қўл, ҳамманинг ҳавасини келтирадиган, Аллоҳга ва Унинг Расулига хуш келадиган қўлдир.

«Руҳий тарбия» китобидан

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ибодат маъносини тўғри тушуниб, ҳар бир ишимизни шариатга мос қилиб, Аллоҳнинг амрига, Набий алайҳиссаломнинг суннатларига мувофиқ олиб борсак, барча ишимиз давоми...

3523 19:00 / 17.12.2022
Ҳар бир мўминмусулмон банда ҳазир бўлиши лозим бўлган қалб хасталикларидан бири бахилликдир. Бахиллик луғатда карамлилик ва сахийликнинг зиддидир.Уламолар давоми...

4533 05:00 / 01.03.2017
81. Ҳақиқий қувват нималигини биласизлармиҚувват ndash қийин лаҳзаларда хотиржамлигингни сақлашингиздир.Қувват ndash сиз бахтни ҳис қилмаётган бўлсангиз ҳам, давоми...

5546 22:02 / 17.03.2017
Аллоҳ таоло инсонни яратиши ҳақида шундай марҳамат қилади .Эй одамлар Агар қайта тирилиш ҳақида шубҳа қиладиган бўлсангиз, давоми...

920 19:00 / 19 июль
Аудиолар

211034 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

130294 14:35 / 11.08.2021