Рўйхатни беркитиш
Дарслар рўйхати
1447 йил 9 шаъбон | 2026 йил 28 январь, чоршанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Тазкия

Қушнинг ҳоли ҳақидаги тааммул | Тазкия дарслари (338-дарс)

19:00 / 26.07.2025 1341 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Аллоҳ таоло бандаларни Ўзи яратган барча нарсалардан, ҳаттоки осмонда учиб юрган қушлардан ҳам ибрат олишга буюради:

ﮗ ﮘ ﮙ ﮚ ﮛ ﮜ ﮝﮞ ﮟ ﮠ ﮡ ﮢﮣ ﮤ ﮥ ﮦ ﮧ ﮨ

«Устиларида қанот ёйиб ва йиғиб (учаётган) қушларни кўрмадиларми? Уларни Роҳмандан бошқа ушлаб тургани йўқ. Албатта, У барча нарсани кўриб турувчидир» (Мулк сураси, 19-оят).

Бошқа махлуқотлар қатори, қуш ҳам Аллоҳ тао­лонинг қудратига ёрқин далилдир. Унинг бошқа жонзотлардан фарқ қилиб, чексиз осмонда соатлаб учишининг ўзиёқ алоҳида мўъжиза.

Шунинг учун ҳам оятда қушнинг учишига эътибор тортилмоқда.

Дарҳақиқат, осмондаги қушга назар солиб, унинг қанотини ёйиб ва йиғиб учиб юрганини тааммул қилиб кўрган одам ўзига етарли ибрат олиши турган гап.

У қушни ким осмонда ушлаб турибди? Нимага у ерга тушиб кетмаяпти? Албатта, бу каби тааммул инсоннинг тўғри йўлга юришига сабаб бўлиши керак.

«Руҳий тарбия» китобининг 2-жузи асосида тайёрланди

Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2021 йил 14 апрелдаги 03-07/2439-рақамли хулосаси асосида тайёрланди.

 

 

 

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Маълумки, ҳасад энг оғир қалб хасталикларидан биридир. Қалб хасталикларини эса фақат илм ва амал билангина даволаш мумкин. Ҳасадни илм билан даволаш давоми...

4450 17:00 / 12.02.2022
Муриднинг ҳоли қуйидаги олти ҳолдан бири бўлади. 1. Обид. 2. Олим. 3. Таълим олувчи. 4. Волий. 5. Ҳунарманд. 6. Аллоҳ таолонинг муҳаббатига ғарқ бўлган одам. .Обид, давоми...

3803 13:30 / 20.06.2020
Талаб ndash нарса сўраш эмас, бандалик изҳоридирТалабинг Ундан атога сабаб бўлиб, Унинг ҳақида фаҳминг озаймасин. Талабинг бандаликни изҳор қилиш ва рубубият давоми...

6768 15:57 / 27.01.2018
Барчамиз гуноҳ қиламиз. Агар шу гуноҳ ва маъсиятларимизни тарк этсак, қуйидаги фойдаларни қўлга киритамиз1. Мурувватнинг тикланиши. 2. Обрўнинг сақланиши. 3. давоми...

3693 05:00 / 01.03.2017