Рўйхатни беркитиш
Дарслар рўйхати
1446 йил 29 шаввол | 2025 йил 27 апрель, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Тазкия

Қалбни маъсият ва гуноҳдан поклаш ҳақидаги оятлар | Тазкия дарслари (254-дарс)

19:00 / 04.11.2023 1980 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Аллоҳ таоло Бақара сурасида шундай деб мар­ҳамат қилади:

ﮪ ﮫ ﮬ ﮭ ﮮﮯ ﮰ ﮱ ﯓ ﯔ ﯕﯖ ﯗ ﯘ ﯙ ﯚ ﯛ ﯜﯝ ﯞ ﯟ ﯠ ﯡ ﯢﯣ ﯤ ﯥ ﯦ ﯧ ﯨ ﯩ ﯪ ﯫﯬ ﯭ ﯮ ﯯ ﯰﯱ ﯲ ﯳ ﯴ ﯵ ﯶ ﯷ ﯸ ﯹ ﯺ ﯻﯼ ﯽ ﯾ ﯿ ﰀ ﰁ ﰂ ﰃ ﰄ ﰅ ﰆ ﰇ ﰈ ﰉﰊ ﰋ ﰌ ﰍ ﰎ ﰏ ﰐ ﰑ ﰒ ﰓ

«Оналар фарзандларини тўлиқ икки йил эмизурлар. (Бу) эмизишни батамом қилмоқчи бўлган киши учундир. Уларни маъруф ила едириб, кийинтириш туғдирганнинг зиммасидадир. Ҳеч бир жонга имкониятидан ташқари нарса юклатилмас. Она ҳам ўз боласи туфайли, ота ҳам ўз боласи туфайли зарар тортмасин. Меросхўрга ҳам худди шундай. Агар ўзаро рози бўлиб, маслаҳатлашиб, сутдан ажратишни ирода қилсалар, икковларига гуноҳ йўқ. Агар фарзандларингизга эмизувчи талаб қилмоқчи бўлсангиз, берадиганингизни маъруф ила аввалдан топширсангиз, сизларга гуноҳ йўқ. Ва Аллоҳга тақво қилинг ҳамда билингки, Аллоҳ нима амал қилаётганингизни албатта кўриб турувчидир» (233-оят).

Оятнинг охирида яна бир бор тақвога, Аллоҳдан қўрқишга даъват қилинади. Бу эса мазкур масаланинг ғоят муҳим эканига далилдир:

«Ва Аллоҳга тақво қилинг ҳамда билингки, Аллоҳ нима амал қилаётганингизни албатта кўриб турувчидир».

Яна бир бор тақвога чақириқ. Исломий ҳаётнинг барча соҳалари тақво билан боғлиқлиги ушбу ояти карималар тўпида яққол зоҳир бўлиб турибди. Ҳатто болани эмизиш, тарбия қилиш бобида ҳам тақво билан иш тутиш таъкидланмоқда.

Аллоҳ таоло бандаларига марҳамат қилиб айтади:

ﭵ ﭶ ﭷ ﭸ ﭹ ﭺ ﭻ ﭼ ﭽ ﭾ ﭿﮀ ﮁ ﮂ ﮃ ﮄ ﮅﮆ ﮇ ﮈ ﮉ ﮊ ﮋ

«Эй одамлар! Биз сизларни бир эркак ва аёлдан яратдик ва сизларни ўзаро танишишингиз учун халқлар ва қабилалар қилиб қўйдик. Албатта, Аллоҳнинг ҳузурида энг ҳурматлийингиз энг тақводорингиздир. Албатта, Аллоҳ ўта билувчи ва ўта хабардордир» (Ҳужурот сураси, 13-оят).

Ислом динида инсон қадрини белгилашда турли ноаниқ ўлчовларнинг ҳеч қандай қиймати йўқ. Улар ҳаммаси бекор қилинади ва ягона мезон сифатида илоҳий ўлчов жорий этилади. Бу ўлчов инсонлар қадрини фақат битта нарсага қараб, яъни инсоннинг тақвосига қараб ўлчайди:

«Албатта, Аллоҳнинг ҳузурида энг ҳурматлийингиз энг тақводорингиздир».

Ер юзида инсонларнинг қадр-қиймати ушбу илоҳий ўлчов билан ўлчангандагина турли низолар, уруш-жанжаллар ва келишмовчиликлар барҳам топади.

Худди шу оятнинг маъносида Расулуллоҳ алайҳиссолату вассаломдан кўплаб ҳадислар келган.

عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِي اللهُ عَنْهُ قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: إِنَّ اللهَ لَا يَنْظُرُ إِلَى صُوَرِكُمْ وَأَمْوَالِكُمْ، وَلَكِنْ يَنْظُرُ إِلَى قُلُوبِكُمْ وَأَعْمَالِكُمْ. رَوَاهُ مُسْلِمٌ.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Албатта, Аллоҳ суратларингизга ва молу дунёларингизга қарамайди, балки қалбингиз ва амалингизга қарайди», дедилар».

Муслим ривоят қилган.

وَأَخْرَجَ الْإِمَامُ أَحْمَدُ عَنْ أَبِي ذَرٍّ رَضِي اللهُ عَنْهُ: أَنَّ النَّبِيَّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ لَهُ: انْظُرْ، فَإِنَّكَ لَسْتَ بِخَيْرٍ مِنْ أَحْمَرَ وَلَا أَسْوَدَ إِلَّا أَنْ تَفْضُلَهُ بِتَقْوَى.

Имом Аҳмад Абу Зарр розияллоҳу анҳудан ривоят қилади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам унга:

«Назар сол, агар сенинг тақвода ортиқлигинг бўлмаса, қизилдан ҳам, қорадан ҳам яхши эмассан», дедилар».

«Руҳий тарбия» китобининг 2-жузи асосида тайёрланди

Ушбу китоб Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2021 йил 14 апрелдаги 03-07/2439-рақамли хулосаси асосида чоп этилган.

 

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
.Шукр, сўзи араб тилида аслида оз ем билан семирадиган ҳайвонга нисбатан ишлатилади. Неъмат берувчига мақтов сўзларини айтишга .шукр, сўзини ишлатиш машҳур давоми...

1886 19:00 / 18.02.2024
Тариқатда зикр қилинган одобларнинг ўзи фарз, вожиб ёки суннат, ёхуд мубоҳ бўлади. Чунки тариқатнинг асосий иши банданинг Холиқ ва Унинг махлуқотлари билан давоми...

4507 14:30 / 07.09.2019
Имом Ғаззолий содиқликнинг олти маъноси ҳақида батафсил сўз юритганлар 1. Тилдаги содиқлик. Бу маъно фақат хабарларга ва хабарни ўз ичига олган маъноларга боғлиқ давоми...

2183 19:00 / 04.03.2023
Ғийбатчи қиладиган ғийбати туфайли Аллоҳ таолонинг ғазабига дучорбўлишини билиб қўйсин.Шунингдек, унинг савоблари ғийбат қилинган одамга олиб берилишини, агар давоми...

4865 15:00 / 20.03.2021