Рўйхатни беркитиш
Дарслар рўйхати
1447 йил 24 жумадул аввал | 2025 йил 15 ноябрь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Тазкия

Тазкия дарслари (219-дарс) Содиқлик нажотдир

19:00 / 26.02.2023 3021 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

عَنْ طَلْحَةَ بْنِ عُبَيْدِ اللهِ رَضِي اللهُ عَنْهُ يَقُولُ: جَاءَ رَجُلٌ إِلَى رَسُولِ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ مِنْ أَهْلِ نَجْدٍ ثَائِرُ الرَّأْسِ يُسْمَعُ دَوِيُّ صَوْتِهِ وَلَا يُفْقَهُ مَا يَقُولُ حَتَّى دَنَا، فَإِذَا هُوَ يَسْأَلُ عَنِ الْإِسْلَامِ، فَقَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: «خَمْسُ صَلَوَاتٍ فِي الْيَوْمِ وَاللَّيْلَةِ»، قَالَ: هَلْ عَلَيَّ غَيْرُهَا؟ قَالَ: «لَا، إِلَّا أَنْ تَطَّوَّعَ»، فَقَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: «وَصِيَامُ رَمَضَانَ»، قَالَ: هَلْ عَلَيَّ غَيْرُهُ؟ قَالَ: «لَا، إِلَّا أَنْ تَطَّوَّعَ»، وَذَكَرَ لَهُ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ الزَّكَاةَ، قَالَ: هَلْ عَلَيَّ غَيْرُهَا؟ قَالَ: «لَا، إِلَّا أَنْ تَطَّوَّعَ»، قَالَ: فَأَدْبَرَ الرَّجُلُ وَهُوَ يَقُولُ: وَاللهِ لَا أَزِيدُ عَلَى هَذَا وَلَا أَنْقُصُ. قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: «أَفْلَحَ إِنْ صَدَقَ». رَوَاهُ الْخَمْسَةُ إِلَّا التِّرْمِذِيَّ.

Толҳа ибн Убайдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига аҳли Нажддан бир одам келди. Унинг сочлари тўзиган, овозининг ғўлдираётгани эшитилар эди-ю, нима деяётганини фаҳмлаб бўлмас эди. Яқин келган эди, қарасак, у Ислом ҳақида сўраётган экан.

Бас, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Бир кечаю бир кундузда беш вақт намоз», дедилар.

«Менинг бўйнимда ундан бошқаси ҳам борми?» деди.

«Йўқ. Ўз ихтиёринг бўлса, мустасно, – дедилар. Сўнг Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: – Рамазон рўзасини тутиш», дедилар.

«Менинг бўйнимда ундан бошқаси ҳам борми?» деди.

«Йўқ. Ўз ихтиёринг бўлса, мустасно», дедилар. Ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам унга закотни зикр қилдилар.

«Менинг бўйнимда ундан бошқаси ҳам борми?» деди.

«Йўқ. Ўз ихтиёринг бўлса, мустасно», дедилар. Бас, ўша одам:

«Аллоҳга қасамки, мана шундан зиёда ҳам, кам ҳам қилмайман», дея орқага қайтди.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Агар гапида содиқ бўлса, ютди», дедилар».

Бешовларидан фақат Термизий ривоят қилмаган.

عَنِ الْحَسَنِ بْنِ عَلِيٍّ رَضِيَ اللهُ عَنْهُمَا قَالَ: سَمِعْتُ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ يَقُولُ: «دَعْ مَا يُرِيبُكَ إِلَى مَا لَا يُرِيبُكَ، فَإِنَّ الصِّدْقَ طُمَأْنِينَةٌ، وَالْكِذْبَ رِيبَةٌ». رَوَاهُ التِّرْمِذِيُّ وَأَحْمَدُ وَابْنُ حُبَّانٍ.

Ҳасан ибн Али розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг «Сени шакка солган нарсани қўйиб, шакка солмаган нарсага ўт. Албатта, содиқлик хотиржамликдир. Албатта, каззоблик шубҳадир», деганларини эшитдим».

Термизий, Аҳмад ва Ибн Ҳиббон ривоят қилишган.

Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳу айтадилар:

«Кимнинг одамларга уч нарсаси бўлса, одамларга унинг ҳақида уч нарса лозим бўлади. Ким уларга гапнинг содиғини айтса, омонат қўйсалар, хиёнат қилмаса ва ваъда берса, вафо қилса, уларга уни қалблари ила севиш, тиллари ила мақташ ва ёрдамларини аямаслик лозим бўлади» («Одобуш шаръийя», 29-бет).

Абдулвоҳид ибн Зайд:

«Сидқ Аллоҳга амал ила вафо қилишдир», деган.

Иброҳим ал-Хаввос:

«Содиқнинг фақат фарзни адо этаётганини ва фазлга амал қилаётганини кўрасан», деган.

Жунайд раҳматуллоҳи алайҳи:

«Сидқнинг ҳақиқати ёлғондан бошқа нажот бермайдиган ерда рост гапиришдадир», деган.

Сидқнинг фойдаларидан:

1. Сидқ аброрларнинг жаннатга борадиган йўлидир.

2. Содиқлар Аллоҳнинг муқарраб аҳбобларидир.

3. Содиқларни одамлар яхши кўрадилар, уларга ишонадилар ва омонатларини топширадилар.

4. Содиқларнинг жамиятда иззати бўлади.

5. Содиқлик амалларни кўтаради ва шаънини улуғлайди.

6. Содиқлик қувватнинг аломатидир.

7. Содиқлик ўзига ишончнинг белгисидир.

8. Содиқлик нажотдир.

9. Содиқлар набийлар, шаҳидлар ва солиҳлар билан бирга тириладилар.

«Руҳий тарбия» китоби асосида тайёрланди

 

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Бир одам доим шундай дуо ўқирканndash Эй осмони фалакни ўз низомида тутган Аллоҳ, масъулиятсиз дунё ҳаётидан мени қутқар..Муҳаммад ибн Мунқадир .Одамлар бўладики, давоми...

5294 19:30 / 20.12.2018
.Иймон, ndash эътиқод масалаларига оид илоҳий таълимотлар тўплами бўлиб, уни ўргатадиган илм .ақийда илми, деб аталади.Ислом динининг амалий қисми .шариат, дейилади. давоми...

6564 13:04 / 21.11.2018
иккинчи мақолаУчинчи мақом муҳосабаМуҳосаба ndash амалдан сўнг нафсни ҳисобкитоб қилишдир. Нафсни тергаб туриш ўта фазилатли ишдир. Бу ишга Аллоҳ таоло амр давоми...

5408 13:02 / 29.08.2020
Эркакми, хотинми, қатьи назар ҳар бир мусулмонга тавба қилиш вожибдир. Аллоҳ буюради Эй, мўминлар, холис тавба қилиб, Аллоҳга қайтинглар. Шоядки Парвардигорингиз давоми...

4295 16:49 / 26.10.2018