Рўйхатни беркитиш
Дарслар рўйхати
1447 йил 9 шаъбон | 2026 йил 28 январь, чоршанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Тазкия

Ихлос маъносидаги оятлар | Тазкия дарслари (257-дарс)

19:00 / 25.11.2023 2888 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Баъзи бир ояти карималарда «тақво» сўзи «ихлос» маъносини англатади. Тавба сурасидаги қуйидаги ояти карималарда Аллоҳ таоло бундай деб марҳамат қилади:

ﭑ ﭒ ﭓ ﭔ ﭕ ﭖ ﭗ ﭘ ﭙ ﭚ ﭛ ﭜ ﭝ ﭞ ﭟﭠ ﭡ ﭢ ﭣ ﭤ ﭥﭦ ﭧ ﭨ ﭩ ﭪ ﭫ ﭬ ﭭ ﭮ ﭯﭰ ﭱ ﭲ ﭳ ﭴ ﭵ ﭶ ﭷ ﭸ ﭹ ﭺ ﭻﭼ ﭽ ﭾ ﭿ ﮀ ﮁﮂ ﮃ ﮄ ﮅ ﮆ

Зарар етказиш, куфр, мўминлар орасига тафриқа солиш ва илгари Аллоҳга ва Унинг Расулига уруш очган кимсани кутиб олиш учун масжид қурганлар ҳам бор. Улар: «Биз, албатта, яхшиликдан бошқани ирода қилганимиз йўқ», деб қасам ичарлар. Аллоҳ гувоҳлик берадики, улар, албатта, ёлғончилардир. Унда (масжидда) ҳеч қачон турма! Албатта, биринчи кундан тақво асосида қурилган масжид унда туришинг учун ҳақлидир. Унда покланишни севадиган кишилар бор. Аллоҳ эса покланувчиларни севади» (107-108-оятлар).

Исломга зиён етказиш, куфрга хизмат қилиш, мўминлар орасига тафриқа солиш, Аллоҳга ва Унинг Расулига қарши урушадиганларнинг кузатув жойи қилиш ниятида қурилган масжидда намоз ўқиш ҳеч қачон Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ва мўминларга тўғри келмайди. Уларга энг лойиқ жой бор. Бу Масжидул Зирорнинг ёнгинасидаги дунёда биринчи бўлиб Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам томонларидан тақво асосида қурилган Қубо масжидидир.

«Унда покланишни севадиган кишилар бор».

Гуноҳлардан пок бўлиш учун намоз ўқиётган, тиловат, зикр қилаётган, эътикоф ўтирган кишилар бор.

«Аллоҳ эса покланувчиларни севади».

Албатта, улар билан буларнинг орасида фарқ осмон билан ерча. Буни тушуниб етиш керак.

«Руҳий тарбия» китобининг 2-жузи асосида тайёрланди

Ушбу китоб Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2021 йил 14 апрелдаги 03-07/2439-рақамли хулосаси асосида чоп этилган.

 

 

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу ўзларига ва мусулмонларга берилган неъматлар масъулиятидан ҳам юқори даражада хавфда бўлар эдилар. У кишида молдунё ила давоми...

2935 19:00 / 27.08.2023
Агар бир одам сиздан Нима учун денгизчи ўзининг кемасини сафарга чиқиш олдидан обдон кўздан кечиради rdquo, Нима учун ғаввос акулалар яшайдиган денгизга давоми...

7989 05:00 / 01.03.2017
Арабчада .хирқа,, ўзбекчада .жанда, деб аталган ўзига хос кийим кийиш бир вақтлар сўфийлар орасида кенг тарқалган эди. Суфийларнинг турли рангдаги ямоқлар солинган давоми...

3943 05:00 / 28.02.2017
Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло коинот ишларини жуфтлик асосида ташкил қилган. Ҳар бир нарса ўзига мувофиқ ёки зид келувчи жуфтига эгадир. Масалан, ернинг жуфти осмон, давоми...

4100 05:00 / 01.03.2017